Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Бухорода Мир Араб олий мадрасаси ташкил қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 10-11 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи чоғида Бухоро вилоятида Мир Араб олий мадрасасини ташкил қилиш бўйича кўрсатмалар берилган эди.

10Берилган кўрсатмаларга асосан Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Мир Араб олий мадрасаси ташкил қилиниб, 2017 йил 7 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қисқа муддатда давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ушбу диний таълим муассасасининг ташкил қилиниши Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунда белгиланган фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳамда диний таълим олишга бўлган ҳуқуқларини амалга оширишлари учун яна бир имконият бўлди.

Шунингдек, мазкур қувонарли воқеа 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган диний бағрикенгликни таъминлаш борасидаги амалий ҳаракатларнинг мантиқий давомчиси бўлиб ҳисобланади.

10Шу муносабат билан, Адлия вазирлиги Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бошқармаси томонидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ва Олий мадраса ректори в.б Элов Жобир Рустамовичга Олий мадрасанинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома топширилди ва Олий мадрасанинг келгусидаги фаолиятига муваффақиятлар тиланди.

Муфтий Усмонхон Алимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг шахсан ташаббуслигида ташкил қилинган мазкур диний таълим муассасаси олий Ислом билим юрти ҳисобланишини таъкидлаган ҳолда, уни Ўзбекистон халқига соф Ислом дини асосларини мукаммал ўрганиш ва мамлакатда диний бағрикенгликнинг таъминланишида муҳим аҳамият касб этишини билдирди ва мазкур таълим муассасасидан Имом ал-Бухорий, Имом ат-Термизий, Баҳоуддин Нақшбанд каби Ислом оламида шуҳрат қозонган буюк алломалар етишиб чиқишини тилаб дуо қилди.

Шу биланбирга, ҳозирги вақтда Бухоро вилоятида янги ташкил қилинган Мир Араб олий мадрасасидан ташқари Мир Араб ислом ўрта махсус билим юрти ҳам ўз фаолиятини давом эттириб боради.

 


 

Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати