Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Юридик хизмат ходимларига Адлия вазирлиги томонидан навбатдаги махсус унвон-мартаба даражалари берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январь кунги ПҚ-2733-сон “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан Адлия вазирининг 2017 йил 7 июнь кунги буйруғи билан Самарқанд, Сурхонадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг айрим туман ҳокимликлари юридик хизмат ходимларига белгиланган мартаба даражалари берилди.

Жумладан, ушбу буйруқлар билан Самарқанд вилоят ҳокимлиги, Булунғур, Қўшработ, Пастдарғом, Жомбой, Нарпай, Оқдарё туман ҳамда Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги, Сурхондарё вилоят Қумқўрғон, Термиз, Бойсун туманлари ва Термиз шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳри Сергили, Шайхонтохур, Бектемир ва Юнусобод туман ҳокимлиалари юридик хизмати ходимлари махсус унвон-мартаба даражаларига эга бўлишди.

 


Муаллиф: Адлия вазрирлиги Ахборот хизмати