Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Таълим муассасаларида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва профилактика куни

10Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 9 февраль куни “Ички ишлар органлари фаолияти тизимида мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифалари”га бағишланган видеоселектор йиғилишида ҳафтанинг ҳар пайшанба кунини “Жиноятларнинг олдини олиш бўйича профилактика куни” деб эълон қилдилар.

Шунингдек, Президентимизнинг ушбу маърузасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2017 йил 25 февраль кунидаги “Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, Сенат ҳузуридаги комиссия ва унинг ҳудудий комиссиялари таркиби тасдиқланди.

Юқоридаги топшириқ ва қарор ижросини ташкил қилиш мақсадида жойларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, ўз ўзини бошқариш органлари ҳамда ОАВ ходимлари ҳамкорликда тарғибот тадбирлари ўтказиб борилмоқда.

10Жиззах шаҳридаги Жиззах ҳуқуқшунослик коллежида адлия бошқармаси, вилоят прокуратураси, Жиззах шаҳар ИИБ, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, Мусулмонлар идораси Жиззах вилояти вакиллиги, шунингдек Жиззах шаҳридаги “Ҳамзаобод” МФЙ ва коллеж раҳбарияти ва 120 дан ортиқ ўқувчилар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Таъкидланганидек, мустaқиллик биз учун ҳaётимизнинг мaънo-мaзмунини бутунлaй ўзгaртиргaн, тaриxимиздa янги сaҳифa oчгaн буюк вoқea бўлиб, миллий дeмoкрaтик дaвлaт қуриш, бaрчa мaмлaкaтлaр вa xaлқлaр билaн тенг бўлиб, фaрoвoн ҳaёт бaрпo этиш йўлини oчиб бeргaни билaн қaдрли вa мўтaбaрдир. 26 йил тарихан ниҳоятда қисқа давр бўлсада, мамлакатимиз ҳаётида асрларга татигулик улкан ишлар амалга оширилди, жаҳон миқёсидаги катта-катта ютуқларга эришилди.

Истиқлол йилларида юртимизда оналар ва болаларга бўлган эътибор ва ғамхўрлик янада кучайди. Давлатимиз томонидан оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузини ошириш, ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, саломатлигини таъминлаш, оила мустаҳкамлиги, турмуш фаровонлигини юксалтириш, соғлом ва баркамол улғайишига йўналтирилган қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди ва бу жараён давом этмоқда.

Ёшларга эътиборнинг давлат сиёсати даражасига кўтарилиши, вояга етмаганларга оид Қонунлар, ҳукумат қарорлари, Президентимиз фармон ва қарорлари, меъёрий ҳужжатлар ижросини тўла таъминлаш, ҳаётга тадбиқ этиш натижасида таълим тизимида туб бурилиш, ижобий юксалиш кузатилди. Ўқув-тарбия жараёни сифати яхшиланди, 12 йиллик мажбурий таълим жорий этилди. Янги замонавий мактаблар қурилиб, эскирган ўқув масканлари қайта реконструкция қилинди ва фарзандларимизни ўз бағрига олганлиги айтиб ўтилди.

10Шундай бўлсада, бугунги кунда вилоятда вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик кундан-кунга кўпайиб бораётганлиги, айниқса, жиноятларнинг ўғирлик ва тан жароҳати етказиш каби турлари кўп учраётганлиги, бунинг салбий оқибатлари, бу борада ота-она, таълим муассаса ва маҳалланинг вазифалари ва уларнинг олдини олиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди.

Бундан ташқари, маърузачилар томонидан вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларни гиёҳвандлик, ахлоқсизлик ва бошқа зарарли иллатлардан ҳимоя қилиш, таълимнинг мажбурийлиги, узвийлиги ва изчиллиги, ёшларни мажбурий таълим билан тўлиқ қамраб олиш, оилада тиббий маданиятни шакллантириш, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларни эрта турмушга беришни олдини олиш, шунингдек одам савдосига қарши курашиш, “Оммавий маданият”нинг кириб келишини олдини олиш каби мавзуларда маърузалар қилиниб, ўқувчилар томонидан берилган саволларга жавоблар берилди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ва унинг асосида давлат раҳбарининг жорий йилнинг 2 февралидаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти, мазкур қонун ҳужжатлари қабул қилингунига қадар республикамизда корррупцияга қарши қаратилган бир қатор қонун ҳужжатлари хаётга татбиқ этилиб, чоралар кўриб борилган бўлсада, давлат бошқарувини халқ олдида обрўсизлантирувчи бу ҳуқуқбузарликка қарши тизимли ва самарали кураш учун зарур бўлган бир қатор омиллар етишмаслиги, бунинг асосий қисми хусусан соҳага оид ҳуқуқий нормаларнинг етарли даражада такомиллашмаганлиги, ҳатто коррупция тушунчаси қонунчиликда аниқ равшан берилмаганлиги, қонун даражасида бу борадаги сиёсат, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотлар аниқ белгиланмаганлигига бориб тақалганлиги, коррупцияга қарши кураш ҳақидаги махсус қонун қабул қилиниши шубҳасиз мамлакатимизда бу иллатга қарши тизимли кураш олиб боришнинг қонуний асосларини  такомиллаштиришдаги жуда муҳим қадам бўлганлиги тўғрисида кенг тушунчалар берилди.

Худди шунингдек, 1-июнь халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан умримизнинг мазмуни, асосий мақсади ва келажагимиз бу  болалар эканлиги, уларни асраб-авайлаш, комил инсон бўлиб вояга етишида иштирок этиш нафақат ота-оналарнинг, балки бутун жамиятнинг бурчи эканлиги, болаларни асраш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш мақсадида бутун жахонда турли-ҳил чора-тадбирлар кўрилганлиги, конвенциялар, меморандумлар, декларациялар, келишувлар имзоланганлиги, БМТнинг инсон хуқуқлари бўйича Комиссияси томонидан 1979 йил Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциясини ишлаб чиқиш бўйича Ишчи гуруҳи тайинланиб, ишчи гуруҳ Конвенция устида тахминан 10 йил ишлаганлиги ва ва ниҳоят 1989 йил 20 ноябрь куни Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция маъқулланганлиги, ҳозирги кунда ушбу Конвенцияни дунёнинг 191 та давлати қабул қилганлиги, бизнинг мамлакатимизда ҳам бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган улкан ишлар амалга оширилаётганлиги, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормалари, 10Олий Кенгашининг “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияга қўшилиш ҳақида” Қарори, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияга доир, болаларнинг қуролли можароларда иштирокига тааллуқли факультатив протоколга (Нью-йорк, 2000 йил 25 май) қўшилиши ҳақида”ги, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияга доир, болалар савдоси, болалар фоҳишабозлиги ва болалар порнографиясига тааллуқли факультатив протоколга (Нью-йорк, 2000 йил 25 май) қўшилиши ҳақида”ги, “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, 2014 йил 19 февралдаги “Соғлом бола йили” давлат дастури тўғрисида”ги қарорлари ва жуда кўплаб бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар шулар жумласидан эканлиги билдириб ўтилди.

Барчамиз бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ўз ҳиссамизни қўшишимиз мумкин. Ушбу конвенция ва Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида ўз танишларимизга сўзлаб беришимиз, бола ҳуқуқлари поймол қилинаётган ҳолатларга гувоҳ бўлсак бу ҳақида тегишли вазирлик ва идораларга мурожаат қилишимиз лозим.

Тадбирларнинг якунида худди шундай тадбирларни келгусида яна ўтказиш тўғрисида келишиб олинди.



Муаллиф: О.Ҳасанов, Ш.Мамарахимов, Жиззах вилояти адлия бошқармаси масъул ходимлари