Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Юксак ҳуқуқий маданият - тараққиётга хизмат қилади

10Навоий шаҳар Ёшлар маркази биноси мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 февралдаги “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-2761-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 апрелдаги “Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 175-сон қарорининг мазмун-моҳиятини, шунингдек, ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича ишларни услубий жиҳатдан таъминланишини ташкил этиш, давлат бошқаруви органлари масъул ходимларининг масъулияти ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда юридик хизмат ходимлари ўртасида ҳудудий ўқув семинари бўлиб ўтди.

10Тадбирда Адлия вазирлиги Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси бошлиғи, Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш котиби А.Очилов, Идоралараро кенгашнинг Навоий вилояти ҳудудий комиссияси аъзолари, вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд идоралари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Мазкур ўқув семинарини ташкил этилишидан мақсад давлат бошқаруви органлари масъул ходимларининг масъулиятини янада ошириш, жамият аъзоларини ислоҳотларнинг ҳуқуқий асослари билан яқиндан таништириш, уларни ҳуқуқий ахборот ва адабиётлар билан таъминлаш, ёшларга миллий давлатчилик анъаналари ҳамда амалдаги ҳуқуқий тизимнинг ишлаш механизмлари тўғрисида объектив маълумотларни етказиш, фуқароларни давлат ва жамият ҳаётида юз бераётган сўнгги ўзгаришлардан хабардор қилишнинг самарали усулларини жорий қилиш ҳисобланади.

10Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш жойларда – бевосита корхона, муассаса ва ташкилотларда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида, таълим муассасаларида тизимли ва мунтазам ташкил этилишига боғлиқ. Шунга ўхшаш тадбирларни ўтказишга, аввало, жойларда тарғибот гуруҳларини шакллантириш, улар учун алоҳида режалар ишлаб чиқиб, ушбу режалар асосида иш юритишни талаб этмоқда. Бунда, айниқса, жамиятнинг барча қатламларини қамраб олинишига, оммавий ахборот воситаларини кенг жалб этилишига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Албатта, бу каби
чора-тадбирлар яхши самара беради.

Бунинг учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилишнинг расмий манбалари (“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами” ва “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўплами”)нинг барча давлат ва хўжалик бошқаруви органларига келиб тушишини мониторинг қилиш ва натижалари бўйича зарур чора-тадбирларни белгилаш; 10ҳуқуқий тарғибот ва маърифат ишларини амалга оширишга доир тадбирлар режаси ва дастурларининг ижросини ташкил этиш ва ҳисоботини юритиш; давлат бошқарув органлари, шунингдек, жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа фуқаролик жамияти институтларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасида келишилган фаолият юритишларини таъминлаш; аҳолини ҳуқуқий ахборотлар билан таъминлаш; аҳоли ўртасида ҳуқуқий билимларнинг кенг тарғиб-ташвиқ қилинишини ташкил этиш масалалари муҳокамасига бағишланган давлат бошқаруви органлари ва жамоат бирлашмалари масъул ходимлари учун ҳудудий ўқув семинарларини ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини мунтазам ошириб бориш, уларнинг ҳуқуқий онгини доимий равишда шакллантириш ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш, давлатимиз қонунларига ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳар биримизнинг давлат олдидаги бурчимиздир.

 


Муаллиф: Навоий вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бўлими