Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Тезкор, қулай ва самарали

Андижон вилоят адлия бошқармасининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш масалалари тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш юзасидан автоматлаштирилган тизимдаги ўзгартишлар бўйича ўқув семинари ташкил этилди.

10Тадбирда адлия бошқармаси, туман (шаҳар) давлат нотариал идораси нотариуслари, нотариус ёрдамчилари ва котиблари иштирок этди.

Тадбирда Электрон ахборот тизими жадал ривожланаётган бир вақтда “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этилиши расмийлаштирилган нотариал ҳаракатлар юзасидан маълумотларни тез ва самарали олиш имкониятини беради. Камчиликларга йўл қўйилиши олди олиниб, қулайликлар яратилганлиги маълум қилинди.

Шунингдек, бу ҳусусда, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи қабул қилинганлиги, бугунги кунда нотариуслар томонидан расмийлаштирилган ишончномалар, кўчмас мулк ҳамда автотранспортлар билан боғлиқ битимлар тўлиқ “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилганлиги ва ҳозирда бу маълумотлар базаси асосида нотариал ҳаракатлар амалга оширилаётганлиги қайд этилди.

10Тадбир давомида, битимларни нотариал тасдиқлаш тартибини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда кўчмас мулкларни олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини тасдиқлаш Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган қоидалар асосида амалга оширилиши йўлга қўйилиши, унинг афзаллик тарафлари ва бу билан фуқароларга нотариал ҳаракатларни амалга оширишда енгиллик яратилаётганлигини батафсил тушунтирди.

Тадбир сўнгида савол-жавобларга вақт ажратилди, йиғилиш қатнашчилари томонидан ахборатлаштирилган тизим бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан тўлиқ маълумотларга эга бўлдилар.

 


Муаллиф: Ҳ.Акбаров, Андижон вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи