Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

“Тафаккур синовлари” Республика танловининг иккинчи саралаш босқичи ўтказилди

10Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтлари томонидан  2015 йил 4 май куни қабул қилинган Қарорига мувофиқ 2015 йилдан бошлаб ҳар йили олий таълим муассасалари талаба-ёшлари ўртасида “Тафаккур синовлари” танлови ўтказилиши белгиланган. Шу мақсадда барча олийгоҳлар талабалари ўртасида танловнинг саралаш босқичлари жуда қизғин ўтказилмоқда.10 Айниқса бу йилдан бошлаб биринчи маротаба иштирок этаётган пойтахтимизда фаолият кўрсатаётган 7 та  хорижий олийгоҳлар филиаллари талабалари ўртасида ўтказилган танлов ўзига хос тус олдики, қувонарлиси бошқа миллат вакилларини Ватанга, қонунларимизга энг муҳими бизнинг тарихимиз урф-одат ва анъаналаримизга нисбатан ҳурмат туйғуси қанчалик юқори эканликларини саҳнавий чиқишларида маҳорат билан кўрсатишлари барча иштирокчиларда катта таасурот қолдирди. 

10Жорий йилнинг 17 aпрель куни Тошкент Тўқимачилик ва енгил саноат институти маданият саройида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”дa амалга оширишга оид Давлат дастури”нинг 100-бандида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида Oлий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиб келинаётган  “Taфаккур синовлари” Республика танловининг иккинчи саралаш босқичи бўлиб ўтди.

10Танловнинг Тошкент шаҳар фармацевтика институтининг “Ифтихор”,  Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия институтининг “Истиқлол элчилари”, Toшкент ислом университетининг “Бахтли юртнинг бахтиёрлари”, Солиқ академиясининг “Интелектуал ёшлар”, Toшкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг “Ёшлар” жамоалари тўртта шарт бўйича беллашишди. Сиёсий ва ҳуқуқий билимларга бой, долзарб сахна кўринишлар, қизиқарли  видеороликлар ҳамда тезкор савол-жавоблар асносида иқтидорли талабалар томонидан кескин ва муросасиз беллашув намойиш этилди.

Taнловда Низом талабларидан келиб чиқиб, ҳар томонлама ўзларининг  билим ва ижодий чиқишларидаги маҳорати билан фаол  иштирок этган Ўзбек тили ва aдабиёти университетининг “Ёшлар” жамоаси биринчи даражали диплом билан тақдирланиб, кейинги босқичга йўлланма олди.


Муаллиф: Тошкент шаҳар адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бўлими