Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Ҳуқуқий ахборот тарқатишнинг замонавий механизми ишлаб чиқилди

10Адлия вазирлигининг ташаббуси билан Самарқанд шаҳрида Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда юридик хизмат ходимлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 8 февралдаги ПҚ-2761-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 апрелдаги “Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 175-сон қарорининг мазмун-моҳиятини, шунингдек ушбу қарорда белгиланган вазифа ва тадбирларни амалга оширилишини, шунингдек, ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича ишларни услубий жиҳатдан таъминланишини ташкил этиш, давлат бошқаруви органлари масъул ходимларининг масъулияти ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш бўйича ҳудудий ўқув семинари бўлиб ўтди.

Ўқув семинарда Адлия вазирлиги Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси бошлиғи А.Очилов,, ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш аъзолари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, суд идоралари, жамоат бирлашмалари,  фуқаролик жамияти институтларининг юридик хизмат ходимлари, барча туман-шаҳар лицей ва ўрта-махсус касб ҳунар коллежлари ҳуқуқшунос ва маҳнавий-маърифий, ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасодаги масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

10

Семинарни Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Х.Маматов олиб борди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси бошлиғи А.Очилов “Аҳолини ҳуқуқий ахборотлар билан таъминлаш” ҳамда “Аҳоли ўртасида ҳуқуқий билимларнинг кенг тарғибот-ташвиқот қилинишини ташкил этиш масалалари, “Ҳуқуқий тарғибот соҳасида давлат бошқарув органлари, шунингдек жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа фуқаролик жамияти институтларининг келишилган фаолият юритишларини таъминлаш” масалалари юзасидан батафсил ахборот бериб ўтдилар.

Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш ҳуқуқий тарғибот ишларини марказдан туриб эмас, балки жойларда – бевосита корхона, муассаса ва ташкилотларда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш оргаларида, таълим муассасаларида тизимли ва мунтазам ташкил этилишига боғлиқ. Шунга ўхшаш тадбирларни ўтказишга, аввало, жойларда тарғибот гуруҳларини шакллантириш, улар учун алоҳида режалар ишлаб чиқиб, ушбу режалар асосида иш юритишни талаб этмоқда. Бунда, айниқса, жамиятнинг барча қатламларини қамраб олинишига, оммавий ахборот воситаларини кенг жалб этилишига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Шубҳасиз, бу каби чора-тадбирлар яхши самара беради.

10Бунинг учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилишнинг расмий манбалари (“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами” ва “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўплами”)нинг барча давлат ва хўжалик бошқаруви органларига келиб тушишини мониторинг қилиш ва натижалари бўйича зарур чора-тадбирларни белгилаш; ҳуқуқий тарғибот ва маърифат ишларини амалга оширишга доир тадбирлар режаси ва дастурларининг ижросини ташкил этиш ва ҳисоботини юритиш; давлат бошқарув органлари, шунингдек, жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа фуқаролик жамияти институтларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасида келишилган фаолият юритишларини таъминлаш; аҳолини ҳуқуқий ахборотлар билан таъминлаш; аҳоли ўртасида ҳуқуқий билимларнинг кенг тарғиб-ташвиқ қилинишини ташкил этиш масалалари муҳокамасига бағишланган давлат бошқаруви органлари ва жамоат бирлашмалари масъул ходимлари учун ҳудудий ўқув семинарларини ташкил этиш мақсадга мувофиқ алоҳида таъкидлаб ўтилди.

10Белгиланган вазифалар  ижроси юзасидан вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳар чоракда вилоятдаги давлат органлари, идоралар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги фаолияти таҳлил асосида умумлаштирилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган 1-чораги давомида Самарқанд вилоятидаги давлат органлари ва жамоат бирлашмалари томонидан қонун ҳужжатларини кенг жамоатчиликка етказиш бўйича 93 211 маротаба ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилди. Жумладан, оммавий ахборот воситалари орқали 1034 та тарғибот ишлари амалга оширилган бўлса 25 285 маротаба оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил қилинди.

Хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, ўқув-семинарида кўриб чиқилган масалаларнинг ғоят долзарблиги ва буни жамиятимизнинг ҳар бир чеккасигача, узоқ-узоқ туманларгача ўз вақтида етказиб бориш ҳар биримизнинг фуқаролар ва жамият олдидаги вазифамиздир.

 


Муаллиф: Самарқанд вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бўлими.