Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Ҳуқуқий тарғибот тизимидаги янгиланишлар

10Жиззах шахридаги 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби мажлислар залида Адлия вазирлигининг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 8 февралдаги ПҚ-2761-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 апрелдаги “Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 175-сон қарорининг мазмун-моҳиятини, шунингдек, ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича ишларни услубий жиҳатдан таъминланишини ташкил этиш, давлат бошқаруви органлари масъул ходимларининг масъулияти ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда юридик хизмат ходимлари ўртасида ҳудудий ўқув семинари бўлиб ўтди.

10Семинарда Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгашнинг ҳудудий комиссияси аъзолари, барча давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

10Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш ҳуқуқий тарғибот ишларини марказдан туриб эмас, балки жойларда – бевосита корхона, муассаса ва ташкилотларда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида, таълим муассасаларида тизимли ва мунтазам ташкил этилишига боғлиқ. Шунга ўхшаш тадбирларни ўтказишга, аввало, жойларда тарғибот гуруҳларини шакллантириш, улар учун алоҳида режалар ишлаб чиқиб, ушбу режалар асосида иш юритишни талаб этмоқда. Бунда, айниқса, жамиятнинг барча қатламларини қамраб олинишига, оммавий ахборот воситаларини кенг жалб этилишига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Шубҳасиз, бу каби чора-тадбирлар яхши самара беради.

10Бунинг учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилишнинг расмий манбалари (“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами” ва “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўплами”)нинг барча давлат ва хўжалик бошқаруви органларига келиб тушишини мониторинг қилиш ва натижалари бўйича зарур чора-тадбирларни белгилаш; ҳуқуқий тарғибот ва маърифат ишларини амалга оширишга доир тадбирлар режаси ва дастурларининг ижросини ташкил этиш ва ҳисоботини юритиш; давлат бошқарув органлари, шунингдек, жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа фуқаролик жамияти институтларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасида келишилган фаолият юритишларини таъминлаш; аҳолини ҳуқуқий ахборотлар билан таъминлаш; аҳоли ўртасида ҳуқуқий билимларнинг кенг тарғиб-ташвиқ қилинишини ташкил этиш масалалари муҳокамасига бағишланган давлат бошқаруви органлари ва жамоат бирлашмалари масъул ходимлари учун ҳудудий ўқув семинарларини ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

 


Муаллиф: Жиззах вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бўлими