Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Ҳуқуқий тарғибот янги босқичда

10Хоразм вилояти ҳокимлиги Маънавият-тарғибот марказикичик мажлислар залида Адлия вазирлигининг ташаббуси билан Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда юридик хизмат ходимлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 8 февралдаги ПҚ-2761-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 апрелдаги “Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 175-сон қарорининг мазмун-моҳиятини, шунингдек ушбу қарорда белгиланган вазифа ва тадбирларни амалга оширилишини, шунингдек, ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича ишларни услубий жиҳатдан таъминланишини ташкил этиш, давлат бошқаруви органлари масъул ходимларининг масъулияти ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш бўйича ҳудудий (унда Идоралараро кенгашнинг ҳудудий комиссиялари аъолари иштирокида чорак якунларига бағишланган йиғилишлари ҳам ўтказилади) ўқув семинари бўлиб ўтди.

10СеминардаҲуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгашнинг ҳудудий комиссияси аъзолари, барча давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Мазкур ўқув семинарини ташкил этилишидан мақсад:давлат бошқаруви органлари масъул ходимларининг масъулиятини янада ошириш, жамият аъзоларини ислоҳотларнинг ҳуқуқий асослари билан яқиндан таништириш, уларни ҳуқуқий ахборот ва адабиётлар билан таъминлаш, ёшларга миллий давлатчилик анъаналари ҳамда амалдаги ҳуқуқий тизимнинг ишлаш механизмлари тўғрисида объектив маълумотларни етказиш, фуқароларни давлат ва жамият ҳаётида юз бераётган сўнгги ўзгаришлардан хабардор қилиш асносида ижтимоий фикрни янада соғломлаштириш, жамиятнинг ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг самарали усулларини жорий қилиш, кекса авлоднинг бу борадаги бой ҳаётий тажрибасидан унумли фойдаланиш ҳисобланади.

10Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш ҳуқуқий тарғибот ишларини марказдан туриб эмас, балки жойларда – бевосита корхона, муассаса ва ташкилотларда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида, таълим муассасаларида тизимли ва мунтазам ташкил этилишига боғлиқ. Шунга ўхшаш тадбирларни ўтказишга, аввало, жойларда тарғибот гуруҳларини шакллантириш, улар учун алоҳида режалар ишлаб чиқиб, ушбу режалар асосида иш юритишни талаб этмоқда. Бунда, айниқса, жамиятнинг барча қатламларини қамраб олинишига, оммавий ахборот воситаларини кенг жалб этилишига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Шубҳасиз, бу каби чора-тадбирлар яхши самара беради.

Бунинг учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилишнинг расмий манбалари (“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами” ва “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўплами”)нинг барча давлат ва хўжалик бошқаруви органларига келиб тушишини мониторинг қилиш ва натижалари бўйича зарур чора-тадбирларни белгилаш; ҳуқуқий тарғибот ва маърифат ишларини амалга оширишга доир тадбирлар режаси ва дастурларининг ижросини ташкил этиш ва ҳисоботини юритиш; давлат бошқарув органлари, шунингдек, жамоат бирлашмалари,10 фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа фуқаролик жамияти институтларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасида келишилган фаолият юритишларини таъминлаш; аҳолини ҳуқуқий ахборотлар билан таъминлаш; аҳоли ўртасида ҳуқуқий билимларнинг кенг тарғиб-ташвиқ қилинишини ташкил этиш масалалари муҳокамасига бағишланган давлат бошқаруви органлари ва жамоат бирлашмалари масъул ходимлари учун ҳудудий ўқув семинарларини ташкил этиш мақсадга мувофиқ алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, ўқув-семинарида кўриб чиқилган масалаларнинг ғоят долзарблиги ва буни жамиятимизнинг ҳар бир чеккасигача, узоқ-узоқ туманларгача ўз вақтида етказиб бориш ҳар биримизнинг фуқаролар ва жамият олдидаги вазифамиздир.

Чунки, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини мунтазам ошириб бориш, уларнининг ҳуқуқий онгини доимий равишда шакллантириббориш ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш, давлатимиз қонунларига ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳар биримизнинг давлат олдидаги бурчимиздир.

 


Муаллиф: Хоразм вилоят Адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бўлими