Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Идоралараро кенгаш йиғилиши

10Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев Конституциямиз қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимда қонунларни қабул қилиш – бу ишнинг бир қисми бўлиб, асосий масала қонунларнинг мақсади, мазмун-моҳиятини халқимизга ва масъул ижрочиларга ўз вақтида етказиш, уларнинг ижросини тўғри ташкил этиш ҳамда қонун талабларига қатъий амал қилишни таъминлашдан иборат эканига алоҳида эътибор қаратгандилар.

Шу билан бирга, Президентимиз янги қабул қилинган қонунлар, фармон ва қарорларнинг мақсади, асосий маъносини аҳолига етказиш бўйича амалга оширилаётган ишларга танқидий баҳо бериб, бу борада самарали механизм яратиш керак, дея таъкидлаган эдилар.

Ушбу масалаларнинг ҳуқуқий ечими сифатида 2017 йил 8 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2761-сон Қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш, ижрочилар ва аҳолини қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамияти ҳақидаги ҳуқуқий ахборот билан таъминлашнинг сифатини ошириш, ушбу соҳадаги ишларни ташкил этишга принципиал янги ёндашувларни ишлаб чиқишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

10Чунки ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларни қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишига устувор вазифа сифатида қарасак, давлат ва жамиятда қонун устуворлиги таъминланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 апрелдаги 175-сон қарори билан эса Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Бухоро шаҳар ҳокимлигида Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари тўғрисидаги низомнинг мазмун-моҳияти, шунингдек кенгаш ҳудудий комиссиясининг 1-чорак якуни бўйича ташкилий йиғилиши ва қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштиришнинг долзарб масалаларига бағишланган республика ўқув семинари ўтказилди.

Тадбирда Адлия вазирлиги Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси бошлиғи А.Очилов, Идоралараро кенгаш ҳудудий комиссияси аъзолари, вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд идоралари, вилоят прокуратураси, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотлардан масъул ходимлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

10Таъкидланганидек, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 апрелдаги 175-сон қарори билан “Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари тўғрисида” тасдиқланган низомга асосан, давлат органлари, жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги фаолиятини ҳудудий комиссиялар томонидан самарали мувофиқлаштиришни амалга ошириш, уларга услубий ёрдам кўрсатиш ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, судлар, давлат бошқаруви органлари, таълим муассасалари, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотлар вакилларининг масъулияти ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш мақсадида ўқув семинарлари ўтказиш, адлия органлари зиммасига давлат органлари ва муассасаларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш, шу жумладан амалга оширилган ишларни доимий равишда таҳлил қилиб бориб, республика Идоралараро кенгашига ахборот тақдим қилиб бориш вазифалари юклатилди.

Белгиланган вазифа ижроси юзасидан вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳар чоракда вилоятдаги давлат органлари, идоралар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги фаолияти таҳлил асосида умумлаштирилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг биринчи чораги давомида давлат органлари ва муассасаларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги фаолияти таҳлил қилинганда, вилоятдаги барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари томонидан жами 8 555 маротаба тарғибот тадбирлари ўтказилган.

10Шундан, 1 326 маротаба оммавий ахборот воситалари оркали, 6094 маротаба оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари, 149 маротаба ёзма ҳуқуқий тарғибот тадбирлари, 986 маротаба кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирларидир.

Ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбирларида жами 246 355 нафар тингловчилар қамраб олинган.

Ўқув семинарида Президентимиз қарори ижросини ташкил этиш бўйича қандай ишлар амалга оширилганлиги ва шу билан бирга қандай ишларни амалга ошириш лозимлиги келишиб олинди.

Йил бошидан ушбу қарорнинг қабул қилиниши бежиз эмас, албатта. Бу давлат органлари билан бирга, жамоат бирлашмаларидан, шу жумладан, мана шу тадбирда иштирок этаётган ҳар бир кишидан катта масъулиятни талаб этади.

Бир сўз билан айтганда, қарор ижросини таъминлаш учун ҳар биримиз астойдил ҳаракат қилишимиз, ҳар биримизда дахлдорлик ҳисси бўлмоғи керак.


Муаллиф: Бухоро вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бўлими