Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

МАЪЛУМОТНОМА

2017 йил 4 январда ўтказилган Осиё ва Океания кураш конфедерациясининг таъсис конгресси томонидан Осиё ва Океания кураш конфедерациясини ташкил қилиш ва унинг таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинган

Ушбу ташкилотнинг асосий мақсади Осиё ва Океания минтақасида кураш спорт тури ва унинг қадриятларини тарғиб ва ҳимоя қилишдан иборат.

Осиё ва Океания кураш конфедерациясининг таъсис конгрессида конфедерация Президенти этиб, Рўзиев Комил Исмоилович сайланган.

Осиё ва Океания кураш конфедерацияси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 14 апрель куни давлат рўйхатидан ўтказилди.

Шу муносабат билан, Адлия вазирлиги Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бошқармасида конфедерация президенти К.И.Рўзиев билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда К.И.Рўзиевга нодавлат нотижорат ташкилотининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди ҳамда конфедерациянинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома топширилиб, конфедерациянинг келгусидаги фаолиятига муваффақиятлар тиланди.


Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати