Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Телефон (девонхона): (+998 71) 233-13-05
Факс: (+998 71) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Наврўз муборак!

Фасллар келинчаги бўлмиш баҳор юртимизга ўзи билан бирга қатор байрамларни бошлаб келади. Кўкламнинг тароватини қалбларимизга янада чуқурроқ кириб боришида халқимизнинг миллий байрамларидан бири Наврўзнинг ўрни беқиёсдир.

Мустақиллик шарофати билан қадимий урф одатлар, маросим ва байрамлар тарихи, уларнинг халқимиз маданий ҳаётидаги ўрнига алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Кўпни кўрган кексаларимиз Наврўз қандай нишонланса, йил давомида шундай кайфият ҳукм суришини таъкидлайдилар. Наврўзни англаш ўзликни англаш дея таърифланади.

Шу жиҳатдан Наврўз байрами элимизда ободлик, тотувлик, миллатлараро аҳиллик, бағрикенглик рамзи, қалбларимизда эзгулик уйғотадиган ҳақиқий шарқона байрам бўлиб қолаверади.

Адлия органлари ва муассасалари жамоаси кўп миллатли халқимизни миллий байрамимиз - Наврўз айёми билан самимий муборакбод этади. Наврўзи олам барчага сиҳат-саломатлик, дастурхонларимизга тўкинлик ҳамда юртимизга кўплаб шодиёналар тортиқ этишини тилаймиз. 


 


Муаллиф: Адлия органлари ва муассасалари жамоаси