Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

“Ягона дарча” марказлари такомиллашмоқда

10Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириғига асосан худудларда тадбиркорликни ривожлантириш ва ишбилармонлик муҳити ҳолатини янада яхшилаш учун масъул ваколатли органлар жавобгарлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ижросини таъминлаш юзасидан жойларда тадбиркорлик фаолияти соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган семинарлар ўтказиш графиги тасдиқланган.

Шу муносабат билан, вилоят адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти хусусида семинар ташкил этилди.

10Семинарда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари, ҳудуддаги “ягона дарча” марказлари раҳбарлари ва ходимлари, фаолияти ушбу марказлар билан боғлиқ  муассаса ва ташкилотларнинг мутахассислари ва  хусусий сектор вакиллари  иштирок этдилар.

Семинарда тадбиркорлик субъектларига сифатли давлат хизматларини кўрсатиш соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга давлатимиз раҳбари томонидан қанчалик эътибор қаратилаётганлиги, ўтган йилларда бу тизимни ташкил этиш ва ислоҳ қилишга доир бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинганлиги, ушбу ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида ҳамда тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатишнинг сифатини, эркинлиги ва шаффофлигини янада оширишга ҳизмат қилиши таъкидланди.

 10Муҳтарам Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимда “Одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини енгил қилиш – аҳолининг давлат ва жамиятга ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Шу мақсадда аҳолига кундалик ва энг зарур бўлган давлат хизматларини “ягона дарча” принципи бўйича бир идора орқали кўрсатиш тизимини такомиллаштиришимиз керак”лигини таъкидлаганлари алоҳида таъкидлаб ўтилди.

10Жумладан, 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб “ягона дарча” марказлари ташкил этилганлиги ва улар орқали 16 турдаги давлат хизматлари “ягона дарча” тамойили бўйича тизимли равишда амалга оширилиб келинаётганлиги, натижасида тадбиркорларимизни бир неча давлат идоралари эшиги олдида навбат кутиб, ортиқча вақт ва сарф-ҳаражат қилишларига чек қўйилишига эришилганлиги алоҳида таъкидланди. Шу билан бир қаторда, тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг мавжуд тарқоқлигини бартараф этилиши, янги яхлит тизим яратилиши, ҳамда қарор билан Адлия вазирлиги “ягона дарча” марказлари фаолиятига умумий раҳбарликни ҳамда тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатишга оид қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширувчи ваколатли орган этиб белгиланганлиги тўғрисида тўхталиб ўтилди.

Семинар фикр-мулоҳа ва савол-жавоблар билан янада мазмунли бўлиб, иштирокчилари томонидан берилган саволларга Адлия вазирлиги ва бошқарманинг соҳага масъул бўлган ходимлари томонидан батафсил жавоблар бердилар.


Муаллиф: Самарқанд вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бўлими