Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Давлат хизматларини кўрсатиш механизми такомиллаштирилди

Шиддат билан давом этаётган ислоҳотлар ва жамиятимизда рўй бераётган муҳим ўзгаришлар “ягона дарча” марказлари фаолиятини янги талаблар даражасида ташкил этишни, улар олдида турган замонавий ва муҳим вазифаларни ҳал этишни, аҳолига кўрсатадиган хизмат турларини кенгайтиришни тақазо этади.

10Шу боис, тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишнинг сифати ва ошкоралигини, улардан фойдаланиш имкониятларини янада ошириш, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш ҳамда жойларда халқ билан бевосита мулоқотнинг самарадорлигини таъминлаш мақсадида Президентимизнинг “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 1 февралда ПҚ-2750-сон қарори қабул қилинди.

Қарор мазмун-моҳиятини ваколатли органлар, “Ягона дарча” марказлари ҳамда тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш гуруҳлари масъул ходимлари эътиборига етказиш мақсадида 16 март куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида семинар ўтказилди.

Унда, маърузачилар томонидан, қарорга асосан туман ва шаҳарларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили асосида давлат хизматларини кўрсатиш марказлари туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмасидан Адлия вазирлигига ўтказилганлиги,бу эса, ўз навбатида “ягона дарча” марказларини самарали бошқариш, уларнинг фаолиятини бошқа давлат органлари билан ҳамкорликда ташкил этиб, муаммолар ечимига тизимли ёндашувни белгилаш имкониятини бериши хусусида тўхталиб ўтилди.

Бир сўз билан айтганда, эндиликда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги “ягона дарча” марказлари фаолиятига умумий раҳбарликни ҳамда тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатишга оид қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширувчи ваколатли орган этиб белгиланди.

Мазкур вазифаларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Давлат хизматларини кўрсатишни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бошқармаси, жойларда эса унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилди.

Яна бир нарсани таъкидлаш керак. Банклар ва кредит бюролари, уларнинг филиаллари ва ваколатхоналаридан ташқари барча тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш “ягона дарча” марказлари зиммасига юклатилмоқда. Бундай чора тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг мавжуд тарқоқ тизими ўрнига янги, яхлит тизимни яратишга қаратилди.

Қарорнинг муҳим жиҳатларидан яна бири шуки, унда тадбиркорлик субъектларининг ваколатли органлар билан ўзаро ҳамкорлигининг бевосита мулоқот қилмайдиган шаклларини янада кенгайтиришга эътибор қаратилган.

Тадбиркорлик субъектлари “ягона дарча” марказлари орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари бўйича қаерда ва қай тарзда мурожаат қилганидан қатъи назар, рухсатнома ва лицензиялар олиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқишнинг бориши ва натижасини кузатиш ҳамда рухсатнома ва лицензиялар реестрларидан маълумот олиш имконияти яратилади.

10Бундан ташқари, қарорга асосан тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш учун давлат божи сифатида олинадиган барча маблағлар ҳамда “ягона дарча” марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари ва йиғимлар ҳажмининг 10 фоизи миқдоридаги маблағлар Адлия вазирлиги номига очилган махсус шахсий ҳисобрақамга ўтказилиши белгиланди.

Ўз навбатида ушбу маблағлар “ягона дарча” марказларини сақлаш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни рағбатлантиришга йўналтирилади.

Қолаверса, ушбу қарор билан қўшимча 86 турдаги (18 та 2017 йилда, қолган 68 таси 2019-2020 йилларга мўлжалланган) лицензия ва рухсатномаларни “ягона дарча” марказлари орқали расмийлаштириш механизмини босқичма-босқич жорий этиш назарда тутилмоқда.

Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, “ягона дарча” маркази каби институтлар давлат хизматларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш баробарида, давлат органларинингг тадбиркорлик тузилмаларига ўз вақтида кўмаклашишга доир фаолияти самарадорлигини оширишда муҳим ўрин тутади.

Буларнинг барчаси, давлатимизнинг халқ манфаатлари йўлидаги ғамхўрликларини ўз ичига олади.


Муаллиф: Тошкент шаҳар адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бўлими