Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Телефон (девонхона): (+998 71) 233-13-05
Факс: (+998 71) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Матбуот хабарномаси

10Қулай бизнес муҳити – тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишнинг муҳим омили.Айнан, шу омил сабаб мамлакатимизда ҳар йили бир неча ўн минглаб янги тадбиркорлик субъектлари бозорга кириб келади. Янги иш ўринлари, маҳсулотлар турлари ва ҳажмлари кўпайиб, бозорларимиз тўкинлиги, ҳаётимиз фаровонлигининг муттасил ошиб боришида вилоятимизда бугунги кунда фаолият олиб бораётган 15 мингга яқин кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ўрни беқиёс.

Давлатимиз томонидан бу қатлам вакилларининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, соҳага бўлган энг юқори даражадаги эътибор, имтиёз ва преференцияларни янада кенгайтириш, хусусий мулкнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган самарали чора-тадбирлар туфайли хусусий секторнинг мамлакатимиз иқтисодиётидаги ўрни ва роли мунтазам ўсиб бормоқда.

Бироқ, ҳудудларда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида учраётган муаммоларни тизимли ва таҳлилий ўрганиш ҳамда уларни ҳал этиш борасида ёндашувларнинг турличалиги, қулай шарт-шароитлар ҳамда имкониятлар мавжудлигига қарамай соҳа ривожига жиддий таъсир кўрсатмоқда.

10O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ҳамда Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракцияси аъзолари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, тижорат банклари, вилоятдаги муттасадиташкилот ва идоралар, мутахассис ва экспертлар ҳамда фаолиятини вақтинча тўхтанган тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида ташкил этилган давра суҳбатида ана шу ҳақда мулоҳаза юритилди.

Статистик маълумотларга кўра, Самарқанд вилоятида 2016 йилда 16 минг 208 та кичик тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтган бўлса, 1486 таси ўз фаолиятини тугатган, 1418 та кичик корхона ва микрофирмалар фаолият кўрсатмаяпти. Шу сабабли давра суҳбатидаСамарқанд вилоятидаги барча мутасадди ташкилот ва идоралар томонидан ҳар бир тадбиркорлик субъектига ўз фаолиятидаги муаммоларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатишга қаратилди.

10Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-4848-сонли Фармони билан тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналиши ва давлат органларининг вазифаси сифатида уларнинг ўз фаолиятида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги тамойилига сўзсиз амал қилиши қатъий белгилаб қўйилганлиги, бугун жойларда тадбиркорлик субъектлари билан ишлаш, уларга мавжуд муаммоларини ечишда амалий ёрдам кўрсатиш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашда яққол кўзга ташланмоқда.

Мазкур амалий мулоқотда тадбиркорликка хизмат қилувчи бозор иқтисодиёти инфратузилмаси ҳисобланган - тижорат банклари, консалтинг, маркетинг, инжиниринг, лизинг ва суғурта ташкилотлари, мутасадди маҳаллий давлат ҳокимияти органлари иштирокида ҳудуддаги кичик тадбиркорлик субъектларининг ўз фаолиятини тугатиш ва тўхтатганлик сабаблари атрофлича муҳокама этилди.

10Таъкидланишича,бу борада фаолиятини вақтинча тўхтатган, тугатиш арафасида турган тадбиркорлик субъектлари муаммоларини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш бўйича бирқатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Айни кунларда вилоятнингСамарқанд шаҳри, шунингдек Самарқанд ҳамда Тайлоқ туманларидаги кичик тадбиркорлик субъектлари муаммолари батафсил ўрганиб чиқилган. Натижада жорий йил давомида Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан кўратилган амалий ёрдамга асосан 4 та тадбиркорлик субъектининг фаолияти тикланган ҳамда уларда 18 та иш ўринлари яратилган. Шундан, 1 татадбиркорлик субъектига10 млн. сўмлик банк кредити ажратилган, яна1 та субъектининг фаолияти учун зарур бўлган 0,17 га ер майдони ажратилиши таъминланган, 1 та тадбиркорлик субъектига ноқонуний қурилишни буздириш тўғрисидаги суд қарори чиқарилиши таъминланган ҳамда 1 та тадбиркорлик субъектининг 9 нафар мансабдор шахсларга нисбатан қўлланилган 10 млн. сўмдан ортиқ маъмурий жаримани бекор қилиш тўғрисида тақдимнома киритилган.Айни пайтда қолган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тиклаш бўйича амалий ишларни давом эттирмоқда.

Давра суҳбати жараёнида ўз фаолиятида турли қийинчиликларга дуч келаётган тадбиркорлар томонидан кўтарилган масалалар юзасидан мутасадди ташкилот ва идоралар вакиллари томонидан атрофлича тушунтириш берилди. Аниқ амалий ёрдам кўрсатиш бўйича келишувларга эришилди.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари томонидан тадбиркорларнинг барқарор фаолиятида уларга хизмат қилувчи бозор иқтисодиёти институтлари тижорат банклари, консалтинг, маркетинг, инжиниринг, лизинг ва суғурта ташкилотлари ва хом ашё биржалари фаолиятини ҳудудларда ҳам самарали йўлга қўйиш жуда муҳимлиги алоҳида қайд этилди.

 


Муаллиф: Самарқанд вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бўлими