Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Телефон (девонхона): (+998 71) 233-13-05
Факс: (+998 71) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Тадбиркорларга кенг имкониятлар

10Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириғига асосан ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ва ишбилармонлик муҳити ҳолатини янада яхшилаш учун масъул ваколатли органлар жавобгарлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ижросини таъминлаш юзасидан жойларда тадбиркорлик фаолияти соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган семинарлар ўтказиш жадвали тасдиқланиб, унга асосан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва тегишли вазирлик ва идолар вакиллари иштирокида тузилган ишчи гуруҳи томонидан Жиззах вилоятида семинар ўтказилди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш ва унинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш – амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг энг асосий йўналиши ҳисобланади. Зеро, тадбиркорлик ривожи – юртимиз ва иқтисодиётимиз тараққиёти гаровидир.

10Ўтган йиллар давомида бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Жумладан, тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатишнинг сифатини, эркинлиги ва шаффофлигини янада ошириш мақсадида жорий йилнинг 1 февраль куни муҳтарам Президентимизнинг “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2750-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорда назарда тутилган чора-тадбирларнинг асосий мақсади давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида сансалорлик, бюрократик тўсиқлар ва расмиятчиликка йўл қўймасликка, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш орқали уларнинг сифатини тубдан оширишга қаратилган.

Шунингдек, қарорга мувофиқ туман ва шаҳарларда фаолият кўрсатаётган “ягона дарча” марказлари туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмасидан Адлия вазирлиги бошқарувига ўтказилди.

10Албатта бу - “ягона дарча” марказлари устидан вертикал бошқарувни ўрнатиш, уларнинг фаолиятини ва бошқа давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил этишга нисбатан тизимли ёндашувни белгилаш имкониятини беради.

Эндиликда банклар ва кредит бюролари, уларнинг филиаллари ва ваколатхоналаридан ташқари барча тадбиркорлик субъектлари “ягона дарча” марказлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.

Мазкур қарор 2017 йилнинг 1 апрель кунидан бошлаб амалга киритилиши белгиланган.

Қарор тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тартибини тубдан такомиллаштириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш асосида уларнинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида бевосита мулоқот қилмайдиган шаклларидан фойдаланишни ҳамда тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан интеграциялашган Интернет тармоғидаги Тизим орқали кечаю-кундуз ўтказиш ва ҳисобга қўйишни таъминлашни назарда тутади.

10Қарорга асосан тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ҳамда қайта рўйхатдан ўтказиш муддатлари (2 иш кунидан) 30 минутгача қисқартирилди, давлат божлари миқдори ҳам электрон мурожаат қилинганда белгиланган сумманинг 2 бараварига камайтирилди.

Бундан ташқари, мазкур Қарор билан 3 та Низом, (яъни тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида, тадбиркорлик субъектларининг Ягона давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисида ҳамда тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги регламенти) тасдиқланди.

Мазкур семинардан кўзланган асосий мақсад авваломбор мазкур қарорларнинг мазмун-моҳиятини яна бир бор тушунтириш ҳамда тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга давлат хизматлари кўрсатишда ягона амалиётни жорий этиш борасидаги вазифаларни белгилаб олишдан иборатдир.

Тадбир якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди

 


Муаллиф: О.Ҳасанов, Жиззах шаҳар 5-сон ДНИ нотариус стажёри