Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Навоий вилоятида ўтказилган сайёр қабул

10Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари А.Усманов томонидан Суд департаментининг Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси биносида Навоий вилоятида истиқомат қилувчи жисмоний шахсларни ва юридик шахс вакилларини сайёр қабул қилиш ташкил этилди.

Сайёр қабулда Суд департаментининг Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Э.Файзуллаев ва бошқа масъул ходимлар иштирок этди.

1. Вазир ўринбосарининг қабулида Навоий шаҳри, А.Авлоний кўчаси, 9-уй, 49-хонадонда яшовчи фуқаро Эркин Рамазонов ўғли Рамазонов Шомирзадан ундирувчи Рахимова Меҳри фойдасига ундирилаётган алимент суммаларидан норозилигини, ўғли “Қизилқумцемент” АЖда ишлашини ва ойма - ой алимент суммалари тўлаб келинаётганлигини, ундирувчи Рахимова Меҳри эса невараси Эркинов Ферузжонни Россия федерациясига олиб кетганлигини, ундирилаётган алимент суммаларини эса собиқ келинининг акаси ишлатиб келаётганлигини норозилигини билдирди ва ўғли Рамазонов Шомирзадан Рахимова Меҳри фойдасига ундирилаётган алимент суммаларини тўхтатишда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилди.

Вазир ўринбосари томонидан фуқаро Рамазонов Эркинга мазкур масала Суд департаментирнинг хизмат ваколатига кирмаслигини ва бу масала юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судига мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжудлигини тушунтириб ўтди.

102. Вазир ўринбосарининг қабулида Навоий шаҳри, Шодлик кўчаси, 2-уй 14-хонадонда яшовчи фуқаро Эсанова Замира Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Ш.А.Мирхўжаевдан бир нафар фарзандининг таъминоти учун алимент суммаларини ундирилишида, қарздор Ш.Мирхўжаев АТ “Микрокредитбанк” Навоий вилоят филиалида ишлаётганлигини, ижро ҳужжати эса Тошкент шаҳар Миробод туман суд ижрочилар бўлими иш юритувида бўлганлигини билдириб, алимент суммаларини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилди.

Вазир ўринбосари мазкур масала юзасидан 10 кунлик муддат ичида ижро ҳужжатини ижросини таъминлаш лозимлигини, мурожаат муаллифига ёзма равишда жавоб хати тақдим қилиниши лозимлиги хусусида топшириқ берди.

Сайёр қабул қилиш жараёнида иштирок этган фуқароларга Адлия вазирлиги раҳбариятининг қабул кунлари, вазирлик ва Суд департаментида ташкил этилган “ишонч телефон”, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш мумкинлиги борасида билдириб ўтилди ҳамда бошқа қизиқтирган саволлар юзасидан амалдаги қонун ҳужжатлариги асосан тушунтиришлар берилди.

 

 


Муаллиф: Навоий вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бўлими