Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Тадбиркор манфаати йўлида

Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш ва унинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш – амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг энг асосий йўналиши ҳисобланади. Зеро, тадбиркорлик ривожи – юртимиз ва иқтисодиётимиз тараққиёти гаровидир.

10Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Бизнинг яна бир муҳим вазифамиз – кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, мамлакатимиз иқтисодий қудратини, юртимизда тинчлик ва барқарорлик, ижтимоий тотувликни мустаҳкамлашдан, бу соҳа улушини янада ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиб беришдан иборат”.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириғига асосан ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ва ишбилармонлик муҳити ҳолатини янада яхшилаш учун масъул ваколатли органлар жавобгарлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ижросини таъминлаш юзасидан жойларда тадбиркорлик фаолияти соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган семинарлар ўтказиш жадвали тасдиқланиб, унга асосан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва тегишли вазирлик ва идолар вакиллари иштирокида тузилган ишчи гуруҳи томонидан Бухоро вилоятига семинар ўтказилди.

Таъкидланганидек, ўтган йиллар давомида бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Жумладан, тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатишнинг сифатини, эркинлиги ва шаффофлигини янада ошириш мақсадида жорий йилнинг 1 февраль куни муҳтарам Президентимизнинг “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2750-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорда назарда тутилган чора-тадбирларнинг асосий мақсади давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида сансалорлик, бюрократик тўсиқлар ва расмиятчиликка йўл қўймасликка, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш орқали уларнинг сифатини тубдан оширишга қаратилган.

Шунингдек, қарорга мувофиқ туман ва шаҳарларда фаолият кўрсатаётган “ягона дарча” марказлари туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмасидан Адлия вазирлиги бошқарувига ўтказилди.

Албатта бу - “ягона дарча” марказлари устидан вертикал бошқарувни ўрнатиш, уларнинг фаолиятини ва бошқа давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил этишга нисбатан тизимли ёндашувни белгилаш имкониятини беради.

Эндиликда банклар ва кредит бюролари, уларнинг филиаллари ва ваколатхоналаридан ташқари барча тадбиркорлик субъектлари “ягона дарча” марказлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 9 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (“Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги) 66-сонли Қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор 2017 йилнинг 1 апрель кунидан бошлаб амалга киритилиши белгиланган.

10Қарор тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тартибини тубдан такомиллаштириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш асосида уларнинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида бевосита мулоқот қилмайдиган шаклларидан фойдаланишни ҳамда тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан интеграциялашган Интернет тармоғидаги Тизим орқали кечаю-кундуз ўтказиш ва ҳисобга қўйишни таъминлашни назарда тутади.

Қарорга асосан тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ҳамда қайта рўйхатдан ўтказиш муддатлари (2 иш кунидан) 30 минутгача қисқартирилди, давлат божлари миқдори ҳам электрон мурожаат қилинганда белгиланган сумманинг 2 бараварига камайтирилди.

Бундан ташқари, мазкур Қарор билан 3 та Низом, (яъни тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида, тадбиркорлик субъектларининг Ягона давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисида ҳамда тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги регламенти) тасдиқланди.

Мазкур семинардан кўзланган асосий мақсад авваломбор мазкур қарорларнинг мазмун-моҳиятини яна бир бор тушунтириш ҳамда тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга давлат хизматлари кўрсатишда ягона амалиётни жорий этиш борасидаги вазифаларни белгилаб олишдан иборатдир дея таъкидланди.

Тадбир якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоблар берилди.

 


Муаллиф: Ш.Кенжаев, Бухоро вилоят адлия бошқармаси масъул ходими