Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Янги йил айёмига муносиб туҳфа

10Янгиқўрғон ва Чортоқ тумани аҳолисига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш самарадорилигини янада ошириш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида янги бинонинг очилиш маросими жуда кўтарингки руҳда ўтказилди. Янгитдан қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилган янги бино Янгиқўрғон ва Чортоқликлар учун муносиб байрам туҳфаси бўлди.

Барчангизга яхши маълумки, нотариат ва ФҲДЁ органлари кундалик ҳуқуқий масалалар бўйича энг кўп мурожаат қилинадиган идоралар ҳисобланади. Шу мақсадда мамлакатимизда ушбу йўналишдаги ислоҳотларга катта эътибор қаратилмоқда.

10Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2010-2016 йилларда “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимига кирувчи давлат нотариал идоралари ва ФҲДЁ органларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш Дастури”га мувофиқ юртимизнинг барча ҳудудлари қатори Наманганда ҳам кўркам ФҲДЁ бўлимлари ва давлат нотариал идоралари қад кўтарганлиги сўзимиз исботидир.

Шундай муқаддас кунларда мамлакатимиз бўйлаб, юзлаб замонавий бино ва иншоотлар қурилиб фойдаланишга топширилаётган бир вақтда Янгиқўрғон ва Чортоқ туманига ўзгача хусн ва тароват бахш этиб турган янги ФҲДЁ бўлими ва давлат нотариал идораси биносини фойдаланишга топширилаётганлиги, чегара ҳудудда истиқомат қилаётган аҳолининг узоғини яқин, мушкулини осон қилиши баробарида барча учун ўзгача шукроналик хиссини бахшида этади. Шу ўринда ушбу биноларнинг жуда қисқа муддат ичида яъни Чортоқ тумани ФҲДЁ бўлими ва Янгиқўрғон туман ФҲДЁ бўлими ва давлат нотариал идорасининг 310 кун давомида қуриб битказилганлиги, ушбу янгитдан қурилган биноларга 2 миллиярд 613 миллион сўм ажратилганлигини алоҳида эътироф этиш керак.

10Мамлакатимизда халқимиз турмуш фаровонлигини янада яхшилаш, қонунларда белгиланган ҳуқуқ ва эркинликларни амалга ошириш учун қулайликлар яратиш, аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш, энг муҳими, фарзандларимизнинг етук шахс бўлиб катта ҳаёт остонасига кириб келиши ва унда муносиб ўрин эгаллашини таъминлаш борасида бошланган ишлар бугунги кунда шахдамлик билан давом эттирилаётганлигини барчамиз гувоҳи бўлмоқдамиз.

Туман марказларида жойлашган ушбу бинолар янгитдан замонавий кўринишда қурилиб, унда фуқаролар учун барча шарт-шароитлар яратилган, янги замонавий техника жиҳозлари ва офис мебеллари билан таъминланган.

10Энг муҳими, ушбу муҳташам бинолар миллий ва замонавий меъморчилик анаъналари ҳамда ечимлари асосида бунёд этилган бўлиб, замон талабларига тўлиқ жавоб бериши баробарида, халқимизга сифатли хизмат кўрсатишга тўлиқ тайёр эканлиги барчамизни қувонтиргани табиий.

Ушбу биноларда қайд этилган никоҳларнинг мустаҳкам, оилаларнинг тинч-тотув бўлишини, туғилганлик ҳолати қайд этилган ҳар бир жажжи фарзандларимизнинг бахтли ва келажакда мустақил Ватанимиз учун хизмат қиладиган етук авлод бўлиб камол топишларини, шунингдек жисмоний ва юридик шахслар ўртасидаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш ҳамда уларга ҳуқуқий хизмат кўрсатишда қонунийликка асосланишини, фуқаролар ўртасида нотариал тасдиқланадиган ҳар бир битим фуқароларнинг, улар оилаларининг бахтли ҳаёти ва саодати учун хизмат қилишига ишонамиз.


Муаллиф: Наманган вилоят Адлия бошқармаси Тарғибот ва ҳуқуқий маърифат бўлими