Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Ҳамкорликдаги чора-тадбирлар
1 апрель

Андижон вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан вилоят Давлат солиқ бошқармаси, туман (шаҳар) солиқ инспекциялари масъул ходимлари ҳамда вилоятдаги барча давлат нотариал идоралари нотариуслари иштирокида семинар ташкил этилди.

Давлат билан нодавлат секторнинг ўзаро ҳамкорлиги
31 март

Хорижий мамлакатлар тажрибасида давлат билан но давлат секторнинг ўзаро му носабатлари турли қонун ҳужжатлари билан ёки ҳукумат ва фуқаролик сектори ҳам корлиги тўғрисидаги битимлар доирасида тартибга со­линади. Бироқ, ривож ланган демократик давлатларда ҳам давлатнинг нодавлат нотижорат ташкилотлар билан шериклигини ва уни амалга ошириш механизмини белгилаб берувчи ягона қонун ҳужжати мавжуд эмаслиги кузатилмоқда.

ҚОНУН ЛОЙИҲАСИНИНГ МУҲОКАМАСИ
27 март

2015 йил 27 март куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида “Давлат бошқаруви ва хўжалик органлари тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасининг муҳокамаси бўлиб ўтди.

“Нотариус” ахборот тизими техник топшириғини ишлаб чиқиш бўйича танлов
27 март

Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан “Нотариат” ахборот тизими техник топшириғини ишлаб чиқиш бўйича танлов эълон қилинмоқда.

Муҳташам бино ишга тушди
27 март

Наврўз умумхалқ байрами юртимизда кенг нишонланаётган шукуҳли кунларда Хоразм вилоятида 3 миллиард сўмдан ортиқ давлат маблағлари ҳисобига замонавий услубда қурилиб фойдаланишга топширилган Урганч шаҳар “Бахт уйи”нинг муҳташам биноси хоразмликлар учун байрамга муносиб совға бўлди.

Сиёсий жараён яқинлашмоқда
26 март

Ўзбекистон фуқаролари сайлов ҳуқуқларини умумэътироф этилган халқаро нормаларга мос равишда, очиқ-ошкора, умумий, тенг, тўғридан-тўғри ҳамда ўз хоҳиш-иродаларини эркин билдириш ва яширин овоз бериш орқали амалга оширадилар. Мамлакатимизда сайловларни ҳар томонлама демократик, очиқ-ошкора, эркин ва адолатли тарзда ўтказиш, фуқароларнинг сайлов жараёнларида эркин, фаол иштирок этиши учун барча ҳуқуқий асослар яратилган.

Қонун лойиҳаси муҳокамаси
25 март

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда депутатлар, тегишли вазирлик ва қўмиталар, нодавлат ташкилотлар вакиллари, олимлар, эколог мутахассислар иштирок этди. 

ЯНГИЛАНИШ ВА ЯШАРИШ АЙЁМИ
20 март

Адлия вазирлигида Наврўз умумхалқ байрами муносабати тадбир бўлиб ўтди.

НАВРЎЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
20 март

Адлия органлари ва муассасалари жамоаси халқимизни гўзал юртимизга ажиб файз ҳамда тароват бахш этаётган яшариш ва янгиланиш айёми – Наврўзи олам билан самимий муборакбод этади.

Нотариус қабулида бўлмоқчимисиз?
18 март

Тадбиркорлик фаолия­ти эркинлигини таъминлаш ва ишбилармонлик муҳитини янада ривожлантириш, хусусий мулк ва мулкдор ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ва тизимли ислоҳотлар, ўз навбатида, мулкдорлар синфининг кенгайишига, фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг кўпайишига сабаб бўлмоқда. Табиийки, мазкур жараён нотариал ҳаракатлар ҳажми ошишини юзага чиқармоқда.

Фермерлик ҳаракати истиқболлари
17 март

Адлия вазирлиги ташаббуси билан манфаатдор идоралар ҳамкорлигида Андижонда “Фермер хўжаликларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, кўп тармоқли фаолиятни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сервис хизматлари кўрсатиш ва экспорт қилиш масалалари” мавзусида Республика ҳудудий семинари ташкил этилди.

ОАВ ҳамда қонун ижодкорлиги
13 март

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ташаббуси билан ҳудудий адлия органлари томонидан “2014 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда жорий йилда тизим олдида турган муҳим вазифалар”га бағишланган матбуот анжуманлари ташкил этилмоқда.

Хусусий мулк устуворлиги – иқтисодий барқарорлик омили
11 март

2014 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида аҳоли даромадлари таркибида тадбиркорлик фаолиятидан олинаётган даромадлар улуши тобора ортиб бораётгани алоҳида таъкидланди. Истиқлол йилларида бу борадаги кўрсаткич 10,6 фоиздан 52 фоизга ўсди. Бу Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларидаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир. 

ОАВ учун сарҳисоб
10 март

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ташаббуси билан ҳудудий адлия органлари томонидан “2014 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда жорий йилда тизим олдида турган муҳим вазифалар”га бағишланган матбуот анжуманлари ташкил этилмоқда.

Никоҳ – янги бинода
6 март

Истиқлол йилларида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш борасида ҳам кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Шу ўринда, адлия органлари ФҲДЁ бўлимларининг моддий-техник базасини яхшилаш, уларни замонавий бинолар билан таъминлаш масаласига алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Тадбиркорлар билан мулоқот
5 март

Маълумки, тадбиркорлик фаолияти иқтисодиётимиз таянчларидан биридир. Шу боис кичик ва ўрта бизнес ҳамда хусусий сектор вакиллари фаолиятини ҳимоя қилиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан саналади. Сўнгги йиллар давомида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини янада ривожлантириш уларни фаолиятларида юзага келаётган муаммо ва тўсиқларни бартараф қилиш бўйича бир қанча қонун ва қонуности ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ қилинмоқда.

Ҳамкорлик истиқболлари
4 март

Андижон вилоят адлия бошқармаси ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Андижон ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги қарорига асосан тасдиқланган “Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартиби тўғрисида”ги Низом ҳамда “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳиятини нодавлат нотижорат ташкилотлари эътиборига етказиш юзасидан ўқув семинарлари ташкил этилди.

ОАВ вакиллари билан учрашув
3 март

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтида Адлия вазирлиги Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан матбуот анжумани ташкил этилди.