Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

ИСТИҚЛОЛ МУБОРАК, ЎЗБЕКИСТОНИМ!
29 август

Одатда ҳар бир инсон озод ва обод Ватанда мустақил яшашга, эркин фикрлашга ва ўз мақсадларини мустақил амалга оширишга интилади. 23 йил муқаддам “Мустақиллик” деб аталмиш ижтимоий адолат сари интилиш тантанаси юртимизда қарор топганлигидан бугун кўнглимиз шодланади.

Мустақиллик – ҳуқуқ демакдир
28 август

Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, мустақиллик маъно-мазмунини биз аввало ҳуқуқ деб қабул қиламиз. Мустақилликка эришиш – бу ўз тақдиримизни қўлимизга олиб, юртимизнинг ер ости ва ер усти бойликларига эга бўлиш, биз қандай улуғ тарих, маданият ва маънавиятга эга эканимизни, ўзлигимизни чуқур англаб, беқиёс салоҳиятимизни ишга солиш, қадриятларимизни, дину диёнатимизни тиклаш каби буюк ва муқаддас бурчимизни амалга оширишдир.

Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишда ОАВ ўрни
27 август

Адлия вазирлиги томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат бошқаруви ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим муассасалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга оширишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш, бу ишга фуқаролик жамияти институтларини кенг жалб қилишга бағишланган “Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва масъулияти” мавзусида анжуман ташкил этилди.

Т А Б Р И К Л А Й М И З !
26 август

Мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан Ҳуқуқий давлатни шакллантириш ва миллий қонунчиликни такомиллаштиришга, фуқароларнинг қонуний манфаатларини, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга, жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш ва юқори малакали юридик кадрларни тайёрлашга қўшган катта ҳиссаси учун Адлия органлари ва муассасаларининг қуйидаги ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 25 август кунги Фармонига асосан, Фахрий унвонлар ва Давлат мукофотлари билан тақдирландилар;

Т А Б Р И К Л А Й М И З !
26 август

Мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан Ҳуқуқий давлатни шакллантириш ва миллий қонунчиликни такомиллаштиришга, фуқароларнинг қонуний манфаатларини, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга, жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш ва юқори малакали юридик кадрларни тайёрлашга қўшган катта ҳиссаси учун Адлия органлари ва муассасаларининг қуйидаги ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 25 август кунги Фармонига асосан, Фахрий унвонлар ва Давлат мукофотлари билан тақдирландилар;

Янги қонун лойиҳаси муҳокамада
25 август

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасида Ўзбекистон Республикасининг «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда тегишли вазирлик, қўмита, агентлик, давлат инспекциялари, суғурта ва йўловчи ташиш соҳасига ихтисослашган ташкилотлар вакиллари, журналистлар иштирок этди.

Тезкор, қулай ва ишончли
22 август

Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг “Гаров реестри тўғрисида”ги қонуни мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Истиқлол берган имкониятлар
22 август

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга мувофиқ юртимизнинг ҳар гўшасида “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” деган шиор асосида ташкилий-амалий, маданий-маърифий учрашувлар, адабий-бадиий кечалар, жонли мулоқотлар ўтказилмоқда. 

Очиқликнинг ҳуқуқий асослари
21 август

Адлия вазирлиги томонидан Тошкент шаҳар адлия бошқармасида давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамкорлигида “Очиқликнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида анжуман ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикасининг “Дaвлaт ҳoкимияти вa бoшқaруви oргaнлaри фaoлиятининг oчиқлиги тўғрисидa”ги Қoнун мазмун-моҳияти ва уни амалиётда қўллашнинг муҳим жиҳатлари атрофлича муҳокама этилди.

Ёшлар тарбиясида маҳалланинг ўрни
20 август

Жорий йилда Андижон вилояти Асака туманидаги 12 касб-ҳунар коллежини қарийб 5 минг нафар ёш тамомлади.

Божхона қонунчилиги такомиллаштирилмоқда
19 август

1997 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига бугунги кун талабларини ҳисобга олган ҳолда ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Бунинг самарасида тадбиркорликни ривожлантириш, бизнес субъектларининг ташқи иқтисодий фаолият салоҳиятини ошириш учун қўшимча қулай шароитлар яратилади.

Ишбилармонлик муҳити
18 август

Мамлакатимизда тадбиркорлар ҳамда хорижий инвесторлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш, уларнинг молиявий-хўжалик фаолиятида текширишлар сонини чеклаш, қўшимча солиқ имтиёзлари ва преференциялар беришга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 

Устувор вазифалар муҳокамаси
15 август

Фарғона вилоятида адлия бошқармаси ва суд департаменти вилоят ҳудудий бошқармасининг навбатдан ташқари кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.

Тинчлик ва осойишталигимиз мезони
14 август

Тошкент шаҳрида ҳам энг улуғ, энг азиз байрамимизга юқори савияда тайёргарлик кўрилмоқда.

Фуқаролик судлов жараёнини такомиллаштириш
13 август

Олий судда Фуқаролик процессуал кодексини такомиллаштириш: процессуал муддатлар ва уларни қўллашдаги муаммоларга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Қулай ишбилармонлик муҳитининг муҳим асоси
12 август

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида барча соҳада бўлгани каби банк-молия тизимида ҳам барқарор ўсиш суръатларига эришилмоқда. Хусусан, банк тизими капиталлашувини ошириш бўйича амалга оширилган мақсадли чора-тадбирлар туфайли банклар жами капитали охирги беш йилда 3,5 баробар, 2013 йилда 2000 йилга нисбатан 46 баробар кўпайди.

Рағбат ва имтиёз
12 август

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ҳамда Республика савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2014 йил 15 апрелдаги “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳиятини тадбиркорлик субъекти вакиллари эътиборига етказиш мақсадида давра суҳбати ўтказилди.

Одил судловни таъминлашнинг муҳим шарти
8 август

Мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида судлар инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоялашга хизмат қиладиган мустақил давлат институтига айланди.

Касбим - фахрим
4 август

Мамлакатимизда бозор муносабатларини жорий этилиши ва ижтимоий иқтисодий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш мақсадида нотариат институтига алоҳида эътибор қаратилмоқда.