Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Фарзандликка олиш ва никоҳ масалаларидаги амалиёт
29 июль

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ва манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда “Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида “Фарзандликка олиш ва никоҳ масалаларидаги амалиёт” мавзусида анжуман ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида
25 июль

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

“Очиқ эшиклар” куни
22 июль

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан, Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.

Истиқболдаги вазифалар муҳокамаси
21 июль

Андижон вилоят адлия бошқармасида адлия бошқармасининг навбатдан ташқари кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот
17 июль

2014 йил 16 июлда Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда жорий йилнинг I ярим йиллигида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари чиқарилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан 2014 йил 17 январда республика Ҳукумати мажлисида белгилаб берилган 2014 йил учун иқтисодий дастурнинг йўналишлари ва муҳим устувор вазифалари амалга оширилишини таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. 

Қулай имкониятлар кўлами
15 июль

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг илк кунларидан бошлаб Президентимиз Ислом Каримовнинг раҳнамолигида тадбиркорликни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланди. Соҳада амалга оширилган босқичма-босқич ва тизимли ислоҳотлар туфайли мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарор суратлар билан ўсиб бориши таъминламоқда.

Халқаро семинар-тренинг
11 июль

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, “Минтақавий мулоқот” халқаро ноҳукумат ташкилоти ҳамда Ўзбекистон Адвокатлар палатаси ҳамкорлигида “Адолатли суд жараёнида адвокатнинг роли: Ўзбекистон ва АҚШ тажрибаси” мавзусида халқаро семинар-тренинг ташкил этилди.

Ёшлар ва сенаторлар учрашуви
7 июль

Ёшларнинг мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсий жараёнларга мустақил ва онгли муносабатини шакллантириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти билан яқиндан таништириш, сиёсий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш орқали уларнинг фаол фуқаролик позицияси ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бугуннинг долзарб масалаларидан.

Ўқув амалий семинар
4 июль

Адлия вазирлигида ҳужжатлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, ижро интизомини мустаҳкамлаш, қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси амалиёти, фуқароларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатларини кўриб чиқиш, шунингдек бошқарув жараёнини автоматлаштирилишини таъминлаш учун замонавий ахборот тизимлари ва дастурий таъминот воситаларини қўллаш масалаларига бағишланган ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

Ишбилармонликнинг ҳуқуқий кафолатлари
1 июль

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси, вилоят ҳокимлиги, вилоят Давлат солиқ бошқармаси, Савдо саноат палатасининг вилоят бошқармаси, туман ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияси ҳамда тижорат банклари ҳамкорлигида Термиз туман ҳокимлигида “Мамлакатимизда яратилган қулай ишбилармонлик муҳити: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ва “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳияти”ни тушунтириш юзасидан тадбиркорлик субъектлари ҳамда коллеж битирувчилари иштирокида анжуман ташкил этилди.