Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Ишбилармонликнинг ҳуқуқий кафолатлари
1 июль

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси, вилоят ҳокимлиги, вилоят Давлат солиқ бошқармаси, Савдо саноат палатасининг вилоят бошқармаси, туман ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияси ҳамда тижорат банклари ҳамкорлигида Термиз туман ҳокимлигида “Мамлакатимизда яратилган қулай ишбилармонлик муҳити: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ва “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳияти”ни тушунтириш юзасидан тадбиркорлик субъектлари ҳамда коллеж битирувчилари иштирокида анжуман ташкил этилди.

Демократик тараққиётнинг амалий самаралари
26 июнь

Тошкентда “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш – жамиятни ривожлантириш ва демократлаштиришнинг устувор йўналиши” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Навбатдаги матбуот анжумани
26 июнь

Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар бўйича ўтказиладиган матбуот анжуманларининг ягона режаси ижроси юзасидан, Адлия вазирлиги томонидан “Қонун ижодкорлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишдаги фаолият” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Изчил ҳамкорликни кенгайтириш
23 июнь

Адлия вазирлиги тизимидаги Тошкент давлат юридик университети талабаларининг ота-оналари билан 2013-2014 ўқув йили якунига бағишланган учрашув ташкил этилди.

Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш
18 июнь

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан, Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан “Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш” мавзусида анжуман ташкил этилди.

Норма ижодкорлигида янги талаблар
16 июнь

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг масъул ходимлари иштирокида вазирлик ва идораларнинг давлат рўйхатидан ўтказилмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини амалга киритганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган янги ўзгартириш ва қўшимчаларга бағишланган анжуман ташкил этилди.

Юксак ҳуқуқий тафаккур
12 июнь

Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан мамлакатимизда ҳуқуқий давлат барпо этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг кодекслар, кодексларга шарҳлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий нашр сифатида чоп этишга ихтисослаштирилган республикамизда ягона “Адолат” нашриёти давлат корхонаси таъсис этилди. 

Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш
9 июнь

Адлия вазирлиги томонидан Миллий матбуот марказида “Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди.

Ғолиблар ва совриндорлар тақдирланди
5 июнь

Мамлакатимизда спортни оммалаштириш, соғлом ҳаёт тарзини қарор топтириш, уни том маънода оммавий умумхалқ ҳаракатига айлантиришга қаратилган улкан ишлар амалга оширилмоқда. Биргина, ўтган йилнинг ўзида мамлакатимизда 113 та болалар спорти объектларининг фойдаланишга топширилганлиги, бу мақсадлар учун 210 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилганлиги спортни ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигининг ёрқин ифодасидир.

Ҳамкорлик тўғрисида Меморандум
3 июнь

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 5 июнь - Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни ҳамда “Экологик ҳафталик” муносабати билан “Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тизимининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш” мавзусида республика илмий-амалий анжумани ташкил этилди.