Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

ФҲДЁ янги бинода иш бошлади
30 май

Оила ҳар-бир халқнинг, миллатнинг давомийлигини таъминлайдиган, миллий қадриятларнинг ривожини кўрсатадиган янги авлодни дунёга келтириб, уни баркамол қилиб тарбиялайдиган муқаддас маскандир. Шу жиҳатдан ҳам ҳудудларда оила ришталарини боғлашга хизмат қилувчи замонавий ФҲДЁ биноларининг қуриб фойдаланишга топширилаётганлиги юридик хизмат кўрсатиш сифатини ошришга хизмат қилмоқда.

Қонун лойиҳалари муҳокамаси
23 май

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 144-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 43-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳалари муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Муҳим вазифалар муҳокама этилди
22 май

Наманган вилоят адлия бошқармасида адлия бошқармаси ва суд департаменти вилоят ҳудудий бошқармасининг навбатдан ташқари кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Халқаро давра суҳбати
21 май

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида Тошкент давлат юридик университети, Олий суд ҳузуридаги Тадқиқот маркази, Бош прокуратура Олий ўқув курслари, ИИВ Академияси билан ҳамкорликда Ўзбекистондаги ЕХҲТ лойиҳалари Координатори, АҚШ Федерал суд маркази, Европа Иттифоқининг “Ўзбекистондаги суд-ҳуқуқ ислоҳотларига кўмаклашиш” лойиҳаси, “Региональный диалог” ХНТ (Словения) кўмагида “Юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш масалалари” мавзусида халқаро давра суҳбати ташкил этилди.

“Соғлом бола йили”га муносиб совға
19 май

Мамлакатимизда оила институтини ривожлантириш орқали фуқароларимизга малакали юридик хизмат кўрсатиш борасида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Тиббий кўрик – соғлом оила кафолати
16 май

Президентимиз раҳнамолигида жисмонан соғлом, маънан етук авлодни вояга етказиш, оилада соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тадбиркорлик фаолияти – иқтисодий тараққиёт асоси
15 май

Адлия вазирлиги ва Тошкент вилояти адлия бошқармаси томонидан “Тадбиркорлик фаолияти – иқтисодий тараққиёт асоси” мавзусида анжуман ташкил этилди. Унда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, банк, солиқ, божхона, тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекцияси, шунингдек, бевосита турли йўналишларда фаолият кўрсатувчи тадбиркорлар иштирок этди.

Марказий сайлов комиссиясида
13 май

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда комиссия аъзолари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон экологик ҳаракати ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ёшларимиз - келажагимиз
12 май

Адлия вазирлиги томонидан Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ҳамда манфаатдор идоралар ҳамкорлигида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги Академик лицейда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросига бағишлаб, “Кучли фуқаролик жамиятини барпо этишда ёшларнинг ўрни”мавзусида анжуман ташкил этилди.

Эркин рақобат муҳити
8 май

Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ва 2014 йил 15 апрелдаги “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида кўрсатилган имтиёзларни тадбиркорлик субъектларига етказишга бағишланган анжуман ташкил этилди.

Соғлом авлоднинг маънавий баркамоллиги
6 май

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари доимий комиссияси, вилоят адлия, халқ таълими бошқармалари ва “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши ҳамкорлигида “Соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашнинг қонунчилик асослари” мавзусида семинар ўтказилди.

Фермерликни ривожлантириш
5 май

Қашқадарё вилоятида Адлия вазирлиги ва вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда Фермерлар кенгашларига яратилган шарт-шароитлар, берилган ваколат ва имтиёзлар ҳамда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш ва ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларига бағишлаб ўқув семинари ташкил этилди.