Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Видеоконференция
30 апрель

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг электрон таълим тармоғи воситасида “Конституциявий ислоҳотлар мақсади – давлат бошқарувини демократлаштириш” мавзусида видеоконференция ўтказилди. Мазкур тадбирнинг ўзига хос жиҳати шундан иборатки, у он-лайн шаклида судьялар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, илмий ҳуқуқшунослик жамоатчилик вакиллари учун мамлакатимиз барча ҳудудларининг университетлари билан видео кўприк орқали намойиш этилди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида
25 апрель

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида адлия органлари ва муассасалари томонидан 2014 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар ва галдаги вазифаларга бағишланган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминлаш бўйича етакчи беш мамлакат қаторидан ўрин олди
24 апрель

Жаҳон миқёсида қонун устуворлигининг навбатдаги Индексини эълон қилган “The World Justice Project” мустақил халқаро ташкилотининг йиллик маърузасида шу ҳақда маълум қилинган.

Инвестициялар-иқтисодиёт таянчи
24 апрель

Адлия вазирлиги ва Тошкент вилояти адлия бошқармаси томонидан “Хорижий инвесторларга яратилган инвестицион муҳит: амалиёт ва муаммолар” мавзусида ўтказилган семинар юртимизда бу борада амалга оширилаётган ишларнинг амалий ижросига қаратилди. Унда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, банк, солиқ, божхона, шунингдек, бевосита турли йўналишда фаолият кўрсатувчи хорижий инвестициялар ва хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар вакиллари иштирок этди.

Ёшлар иқтидори намойиши
23 апрель

Мана бир неча йилидирки, олий таълим муассасалари талабаларининг сиёсий ва ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида “Тафаккур синовлари” танлови ўтказиб келинмоқда.

Ёшлар ва қонун
22 апрель

Халқимизнинг истиқболи, эртанги кунининг пойдевори бугун вояга етаётган навқирон авлодга муносабат, ёшларнинг ўз қобилиятларини рўёбга чиқариш учун яратилаётган имкониятлар ва бошқа омилларда намоён бўлади. Шу маънода юртимизда истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ ёшлар масаласига давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот
18 апрель

2014 йил 18 апрелда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг I чорагида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари муҳокамасига ва шу йил 17 январда республика Ҳукуматининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан белгилаб берилган 2014 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим вазифалари ва устуворликларини амалга оширишни баҳолашга бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.

Инсон ҳуқуқлари - ОАВ нигоҳида
17 апрель

«Пойтахт» бизнес марказида Ўзбекистон Мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш Жамоат фонди ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан «Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш – инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлашдаги бош вазифа» мавзусида семинар ўтказилди.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ
15 апрель

Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Юридик кадрлар салоҳияти юксалмоқда
15 апрель

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида суд-ҳуқуқ тизимини чуқур ислоҳ этиш, соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш, мутахассислар салоҳиятини ошириб боришга доимий эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот
12 апрель

2014 йил 10 апрель куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси очилди. Унда Вазирлар Маҳкамасининг таклиф этилган аъзолари, вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари, бошқа ташкилотлар, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ҳозир бўлдилар. Мажлисни Олий Мажлис Сенатининг Раиси И.Собиров олиб борди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида
11 апрель

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қарори

Давлат бошқарувини янада демократлаштириш йўлида
9 апрель

Тошкент давлат юридик университетида “Давлат бошқарувини демократлаштириш жараёнида парламент ислоҳотларининг самарадорлигини ошириш” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Адлия вазирлиги, Бош прокуратуранинг Олий ўқув курслари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Адолат ва қудрат тимсоли
9 апрель

Адлия вазирлиги тизимидаги Тошкент юридик коллежида “Амир Темур – адолат ва қудрат тимсоли” мавзусида илмий-амалий анжуман ташкил этилди.

Қонунчилик ташаббусларининг мақсади - давлат ҳокимиятини янада демократлаштиришдир
8 апрель

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида “Конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида қонун ҳужжатларини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Ўқувчилар билан учрашув
3 апрель

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг тадбирлар дастурида ёшларни давлат ҳокимияти органлари тизими фаолияти билан яқиндан таништиришга қаратилган вазифалар белгиланган. Шу мақсадда, Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган тадбир Тошкент юридик коллежининг ёш ҳуқуқшуносларини адлия органларининг қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш борасидаги фаолияти ҳақидаги билимларини янада бойитишга хизмат қилди.

Қонунчиликка риоя этилиши масалалари
1 апрель

Давлат бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари фаолиятида қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш Адлия вазирлигининг асосий вазифаларидан бири саналади.