Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Ҳуқуқни қўллаш фаолиятининг долзарб масалалари
28 февраль

Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни, қонун устуворлиги, давлат ҳокимияти, бошқаруви органлари, назорат тузилмалари фаолиятида қонунийликни таъминлаш, норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида ягона давлат сиёсатини изчил амалга ошириш Адлия вазирлигининг асосий вазифаларидан бири саналади.

Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш
25 февраль

Мустақилллик йилларида мамлакатимизда фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш масалаларига алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган навбатдаги матбуот анжуманида бу йўналишда амалга оширилаётган ишлар ва галдаги вазифалар ҳақида иштирокчиларга атрофлича маълумот берилди.

Имтиёз ва кафолатлар муҳокамаси
21 февраль

Тошкент шаҳрини комплекс ривожлантириш, саноат салоҳиятини ошириш, хизматлар ҳажмини янада кўпайтириш юзасидан ишлаб чиқилган дастурларни бажариш, белгиланган янги иш ўринларини яратиш бўйича Мирзо Улуғбек туманида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Адлия вазирлиги томонидан, тижорат банклари, хизмат кўрсатувчи идоралар ҳамкорлигида ташкил этилган бевосита мулоқотда иштирок этган тадбиркорлар, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган фуқароларга мавжуд имкониятлар, имтиёз ва кафолатлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Кенг кўламли чора-тадбирлар
19 февраль

Адлия органлари томонидан тадбиркорликни ривожлантиришнинг самарадорлигини оширишга, кичик бизнес вакилларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Депутатлар Омбудсман ҳисоботини эшитдилар
18 февраль

14 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Ватан келажаги сенинг қўлингда!
17 февраль

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан ҳар томонлама соғлом ҳамда баркамол авлодни вояга етказиш, ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни янада кучайтириш, ёш иқтидорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор амалий тадбирлар белгиланди.

Буюк аждодларга муносиб эҳтиром
13 февраль

Истиқлол йилларида мамлакатимизда буюк аждодларимизнинг азиз номларини қайта тиклаш, улар меросни асраб-айлаш ва келажак авлодларга етказиш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Бу эса халқимизнинг ўлмас қадриятларга, буюк аждодларимиз қолдирган илмий адабий меросга бўлган юксак ҳурмат-эътиборнинг ёрқин тимсолидир. Бунда буюк меросини тиклаш, уларни асраб-авайлаш ва ёшларга етказиш миллий қадариятларимиз асосини ташкил этмоқда.

Инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида
10 февраль

Тошкентда Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг 2013 йилдаги фаолияти якунлари муҳокама қилинди.

Ҳуқуқий маданият – ҳуқуқий давлат ва жамият асоси
7 февраль

Жамиятнинг демократия йўлидан жадал ривожланиши ва бу борадаги ислоҳотларнинг самараси кўп жиҳатдан фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти даражасига боғлиқ. Бинобарин, Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёш авлоднинг ҳуқуқий билим ва маданиятини юксалтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган.

Рағбат ва имтиёз
5 февраль

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Фермерлар кенгаши, Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида “Ўзбекистонда аграр соҳани ривожлантиришнинг долзарб вазифалари: таклиф ва тавсиялар” мавзусида тижорат банклари, тайёрлов ва таъминот корхоналари ҳамда фермерлар иштирокида анжуман ташкил этилди.