Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Конституция - бахтимиз пойдевори
1 декабрь

Бухоро вилоят адлия бошқармаси, Республика Тасвирий ойна ижодиёт уюшмаси, Тасвирий ойна ижодий уюшмаси Бухоро вилоят бўлими, “Камолот” ЁИХ Бухоро вилояти Кенгаши билан ҳамкорликда Бухоро шаҳридаги 1-сон Мусиқа мактабида “Конституция бахтимиз пойдевори” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

Суд қарорлари ижросини таъминлашнинг қонунчилик асослари
28 ноябрь

Мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларда ҳокимиятнинг учинчи тармоғи бўлмиш судлар фаолиятига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишни кучайтириш, одил судловни таъминлашдир. Бу судлар томонидан қабул қилинган ҳужжатларнинг ўз вақтида сўзссиз ижро этилишига ҳам боғлиқ.

Кучли ижтимоий муҳофаза самаралари
27 ноябрь

Кучли ижтимоий сиёсатни амалга ошириш Президентимиз Ислом Каримов томонидан янги давлат ва жамият қуришда асос қилиб олинган ва амалда ўзини тўла оқлаган тамойиллардан биридир. Унинг моҳияти шундаки, аҳолининг барча, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари давлат ва жамиятнинг доимий эътиборида бўлади.

Хорижий сармоядорлар ҳуқуқларининг кафолатлари
26 ноябрь

Бугунги кунда ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш, миллий иқтисодиётимизнинг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашувини таъминлаш муҳим вазифалардан бири саналади. Шу жиҳатдан Адлия органлари хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган изчил ташкилий-ҳуқуқий тадбирларни амалга оширмоқда.

Бунёдкорлик ютуқлари
25 ноябрь

Шу кунларда ватанимиз, халқимиз бош Қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 22 йиллигини кенг нишонлаш арафасида турибди. Конституция қабул қилинганидан буён ўтган вақт давомидаги тараққиёт мазкур Конституциянинг нақадар етук ва ишончли Қонун эканлигини тўла тасдиқлади. Зеро, ўзбек халқининг ҳуқуқий давлат ва жамиятни барпо этишига, кўп асрлик орзу-умид ва мақсадларини рўёбга чиқаришига хизмат қиладиган, мустақил, янги ҳаёт қуриш йўлида Конституция муҳим восита сифатида хизмат қилиб келмоқда.

Экспорт қилувчи корхоналар кўпаймоқда
24 ноябрь

Президентимиз раҳнамолигида кичик-бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, ишлаб чиқариш корхоналарини модернизациялаш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилаётган алоҳида эътибор ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш ва мамлакатимиз экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2014 йил 15 ноябрдан 21 ноябргача бўлган маълумотни маълум қилади
24 ноябрь

1. «Пахта толасининг ички ва ҳақиқатда сотилган нархлари ўртасидаги ижобий фарқ маблағларини «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг махсус ҳисоб рақамига тўплаш ва уни ишлатилиши тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 30 октябрдаги 71-сонли буйруғи.

Сифатли хизмат – иқтисодий самарадорлик омили
21 ноябрь

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 28 майдаги “Минтақавий аҳамиятдаги паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш – “йўл харитаси” дастурларини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори корхоналар қувватидан самарали фойдаланиш, мавжуд иш ўринларини сақлаш ва янгиларини яратишда дастуриламал бўлаётир.

Давлат бюджетининг 2014 йил тўққиз ойидаги ижроси кўриб чиқилди
20 ноябрь

19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2014 йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқдилар. Ушбу масала юзасидан молия вазирининг ўринбосари М.Мирзаев маъруза қилди. Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раисининг ўринбосари С.Отамуратов қўшимча маъруза билан сўзга чиқди.

Умуминсоний қадриятлар, демократик принциплар ва инсон ҳуқуқларига оид халқаро нормалар
18 ноябрь

Адлия вазирлигида Тошкент давлат юридик университети томонидан “Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш масалалари: миллий ва халқаро тажриба” мавзуида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Мазкур конференция Ўзбекистон Республикаси Жиноят ва Жиноят-процессуал кодекслари қабул қилинганлигининг 20 йиллигига бағишланди.

Миллий қонунчиликни ўрганамиз!
14 ноябрь

Фарғона вилоят адлия бошқармаси ва Жиноят ишлари бўйича вилоят суди ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Сержантлар таркибини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказида “Миллий қонунчиликни ўрганиш ва уни амалиётда қўллашнинг энг муҳим масалалари” мавзусида ўқув семинар ташкил этилди.


Фаолият сарҳисоби
13 ноябрь

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошқарма ва унинг тизимига кирувчи туман (шаҳар) давлат нотариал идоралари ва ФҲДЁ бўлимлари томонидан 2014 йил 3-чоракда амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган навбатдаги кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Рағбат ва имтиёз самараси
12 ноябрь

Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ва 2014 йил 15 апрелдаги “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида кўрсатилган имтиёзларни тадбиркорлик субъектларига етказишга бағишланган анжуман ташкил этилди.

Ишбилармонлик муҳити иқтисодий ривожланиш асоси
11 ноябрь

Адлия вазирлиги қошидаги ТДЮУ ташаббуси билан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани ҳокимлигида ташкил этилган ўқув-семинарда сўнгги йилларда республикамизда ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, жаҳон амалиётида умумқабул қилинган бизнесни юритиш шароитларини баҳолаш мезонлари тизимини жорий этиш ва шу асосда мамлакатимизнинг халқаро рейтингини янада оширишни таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар комплексига эътибор қаратилди.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоясининг самарали механизми
10 ноябрь

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада либераллаштириш, фуқароларни малакали юридик ёрдам олиш имконияти билан таъминлаш ва адвокатларнинг мустақиллиги кафолатларини кучайтириш асосида шу соҳани ривожлантиришга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Сайловларга тайёргарлик қизғин паллада
7 ноябрь

Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти қуриш жараёнида фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларининг кафолатланиши ҳамда сайлов тизими муҳим ўрин эгаллайди. Президентимиз Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси асосида ҳам сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини такомиллаштириш юзасидан бир қатор қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилди. Бу эса демократик мезонларга мос қонунчилик ва ҳуқуқий база яратилишига хизмат қилди.

Фарзанд тарбияси нозик масала
6 ноябрь

ФРАНЦУЗ адиби Виктор Гюгонинг таъкидлашича, одамга болаликдан сингдирилган одатлар ёш дарахт танасига ўйиб ёзилган ҳарфларга ўхшайдики, улар дарахт билан бирга ўсади, вояга етади дарахтнинг таркибий қисмига айланиб қолади.

Юридик кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш давр талаби
5 ноябрь

ТОШКЕНТ давлат юридик университетида "Республикада юқори малакали юридик кадрлар тайёрлашнинг долзарб масалалари" мавзуида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Конференция Германия Федерал Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқ соҳасида халқаро ҳамкорлик Германия фонди (IRZ) иштирокида ташкил этилди.

Қонунчилик тарғиботи
4 ноябрь

Жиззах вилояти адлия бошқармасида янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари хусусан, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (янги таҳрири), “Тижорат сири тўғрисида”ги ва бошқа Қонунларнинг мазмун-моҳиятини жамоатчилик ва тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида семинар бўлиб ўтди.

ННТ манфаатлари ҳимояси йўлида
3 ноябрь

Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти такомиллашиб, жамиятдаги демократик ўзгаришлар туфайли ижтимоий йўналишдаги кўплаб янги нодавлат нотижорат ташкилотларининг ташкил этилишига замин яратилди.