Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида
31 январь

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида адлия органлари ва муассасалари томонидан 2013 йилда қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш йўналишида амалга оширилган ишлар ва жорий йилда қилиниши лозим бўлган вазифаларга бағишланган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Яна бир қулайлик
30 январь

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан, тижорат банклари, хизмат кўрсатувчи идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари иштирокида “Тадбиркорлик фаолиятида яна бир қулайлик” мавзусида анжуман ташкил этилди.

Сенат билан танишув
29 январь

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳамда Адлия вазирлиги қошидаги Тошкент юридик коллежи ҳамкорлигида “Парламент ва ёшлар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Кичик бизнес рағбатига хизмат
28 январь

Аҳоли бандлигини таъминлашнинг ҳамда даромадларини оширишнинг энг самарали ва оқилона йўли – бу кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришдир. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик бозор иқтисодиётига хос турли макроиқтисодий ўзгаришлар ва талабларга тез мослашиш имкониятларига эгалиги билан устувор аҳамиятга эга. Иқтисодиётнинг турли тармоқларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш миллий иқтисодиётимиз барқарорлигини таъминлашнинг муҳим макроиқтисодий омилларидан бири ҳисобланади.

Ҳурматли тадбиркорлар!
24 январь

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекциясида тадбиркорларга янада қулайлик яратиш мақсадида, “Ягона ойна” тизими ташкил этилган.

Ҳурматли тадбиркорлар!
24 январь

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекциясида тадбиркорларга янада қулайлик яратиш мақсадида, “Ягона ойна” тизими ташкил этилган.

СОҒЛОМ БОЛА – МИЛЛАТ КЕЛАЖАГИ
21 январь

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимиз Конституциясининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида таъкидланганидек, “Соғлом бола йили”да оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, оилаларда соғлом муҳитни кучайтириш, уларнинг иқтисодий ва маънавий асосларини мустаҳкамлаш, фарзандларимизда, айниқса, қизлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортга меҳр уйғотиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида Самрқанд шаҳар Никоҳ уйи томонидан “Соғлом бола — соғлом миллат демакдир” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот
20 январь

17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.

Қулайликлар кўлами кенгаймоқда
17 январь

Жамиятимизнинг иқтисодий таянчи ҳисобланмиш кичик–бизнес субъектларини ҳар томонлама эркин фаолият юритиши учун қўлай ишбилармонлик муҳитини яратиш билан бир қаторда тадбиркорлик фаолияти эркинликларини таъминлашга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳам ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб келинмоқда.

Ватан – саждагоҳ каби муқаддасдир
13 январь

Адлия органлари томонидан 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 22 йиллиги муносабати билан турли ҳуқуқий тадбирлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этилмоқда.

Аграр соҳани ривожлантириш истиқболлари
9 январь

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасида Президентимиз Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш ва аграр соҳани ривожлантириш истиқболларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ
8 январь

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ЎЗБЕКИНВЕСТ ИНТЕРНЕШНЛ», «СHARTIS UZBEKISTAN» ҚЎШМА СУҒУРТА КОМПАНИЯЛАРИНИ ВА «CHARTIS UZBEKINVEST» АГЕНТЛИГИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА» 1994 ЙИЛ 23 НОЯБРДАГИ 565-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА

Мукаммал қонунлар – тараққиёт кафолати
7 январь

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бош бошқармасининг Фарғона вилояти ҳудудий бўлими томонидан “Давлат бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идораларида норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш фаолиятининг долзарб масалалари” мавзусида семинар ўтказилди.