Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Касбий маҳоратни оширишнинг долзарб масалалари
30 сентябрь

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Германиянинг Халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик жамғармаси (IRZ) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти ҳамкорлигида Самарқандда “Нотариусларнинг касбий маҳоратини оширишнинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро анжуман ташкил этилди.

Ҳуқуқий эксперимент қонунни такомиллаштириш имконияти
27 сентябрь

Президентимиз томонидан тақдим этилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси асосида ишлаб чиқилган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси синови юзасидан Самарқанд ва Бухоро вилоятларида ҳуқуқий эксперимент ўтказилмоқда.

Қонунчиликни демократлаштиришнинг самарали механизми
26 сентябрь

Самарқанд шаҳрида “Фуқаролик институтлари ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг жамоатчилик экспертизаси: қонунчиликни демократлаштириш масалалари” мавзусида халқаро илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида
20 сентябрь

19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан таклиф этилган кун тартиби тасдиқланганидан кейин депутатлар бир қатор қонун лойиҳаларини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Хорижий сармоя ва хусусий тадбиркорликда қонунчилик имтиёзлари
19 сентябрь

Адлия вазирлиги томонидан “Хорижий сармоя ва хусусий тадбиркорликда қонунчилик имтиёзлари” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Янги қонунларнинг мазмун-моҳияти
18 сентябрь

Қашқадарё вилояти Адлия бошқармаси томонидан “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги ва “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонунлар ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги Қарорининг мазмун-моҳиятига бағишланган анжуман ташкил этилди.

Суд кадрларини тайёрлаш ва суд этикаси
16 сентябрь

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар Координатори ва “Минтақавий диалог” халқаро нодавлат ташкилоти (Словения) билан ҳамкорликда «Суд тизими кадрларини тайёрлаш ва суд этикасига оид халқаро стандартлар» мавзусида хорижий экспертлар иштирокида халқаро семинар ўтказилди.

Ҳуқуқий эксперимент самарадорлигини ошириш
11 сентябрь

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ташаббуси ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда “Ҳуқуқий эксперимент–ноёб тажриба. Уни амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг иштироки” мавзусидаўқув-семинари ташкил этилди.

Янги иншоатлар фойдаланишга топширилди
6 сентябрь

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомда нотариат, адвокатура, ФҲДЁ органлари ҳамда фуқаролар ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи бошқа тузилмалар фаолиятининг самарадорлигини оширишга йўналтирилган фаолиятни такомиллаштириб бориш, фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатга олишни ташкил қилиш, шунингдек, ФҲДЁ бўлимлари ходимлари томонидан фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш бўйича чора-тадбирларни кўриш каби вазифаларни амалга ошириш мақсадида Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Мустақиллик – ҳуқуқ демакдир
3 сентябрь

Президентимиз Ислом Каримов Ватанимиз мустақиллигининг йигирма икки йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги табрик сўзида таъкидлаганидек, мустақиллик маъно-мазмунини биз аввало ҳуқуқ деб қабул қиламиз. Мустақилликка эришиш – бу ўз тақдиримизни қўлимизга олиб, юртимизнинг ер ости ва ер усти бойликларига эга бўлиш, биз қандай улуғ тарих, маданият ва маънавиятга эга эканимизни, ўзлигимизни чуқур англаб, беқиёс салоҳиятимизни ишга солиш, қадриятларимизни, дину диёнатимизни тиклаш каби буюк ва муқаддас бурчимизни амалга оширишдир.

Бахт кошонаси
3 сентябрь

Мустақиллик йилларида юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби фуқароларимизга малакали юридик хизмат кўрсатишга ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда. Олиб борилаётган бунёдкорлик ва яратувчанлик ишларини кўриб кишининг кўзи қувонади. Маълумки, оила улуғ ва муқаддас макон, у бахт-саодат ошёни, инсон камолотининг бешиги, дунёдаги жамики эзгу умидларнинг олтин калитидир. Юртбошимиз айтганларидек: «Оила соғлом бўлса, жамият соғлом, мамлакат қудратли, юрт тинч-осойишта бўлади!”.