Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Энг улуғ, энг азиз байрам тадбири
30 август

Шу кунларда юртимиз, мустақилликнинг 22 йиллик қутлуғ тўйини катта шодиёна билан қарши олмоқда.

МУСТАҚИЛЛИК МУБОРАК БЎЛСИН!
29 август

Шу кунларда юртимиз, мустақиллик тантана қилган улуғ байрамнинг 22 йиллигини кенг нишонлаш арафасида турибди.

ННТларнинг ҳуқуқий асослари
28 август

Адлия вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан манфаатдор идоралар, 60 дан ортиқ нодавлат-нотижорат ташкилотлари, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида “Мустақиллик йилларида нодавлат-нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқий асослари” мавзусида анжуман ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори
26 август

«Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида

Т А Б Р И К Л А Й М И З!
26 август

Мустақилликнинг 22 йиллиги муносабати билан, мамлакат Қуролли Кучларининг жанговар тайёргарлигини оширишдаги хизматлари, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги хизмат бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани учун адлия органларининг қуйидаги ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 23 август кунги Фармонига мувофиқ Давлат мукофотлари билан тақдирландилар:

Имтиёзли кредитлар аҳамияти
22 август

Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоятдаги тижорат банклари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш ҳамда молиявий қўллаб-қувватлаш йўналишида “Тадбиркорлик фаолиятида имтиёзли кредитлар аҳамияти” мавзусида анжуман ташкил этилди.

Норматив ҳужжатларни тайёрлаш
19 август

Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат ташкилотларида норматив-ҳуқуқий ишларни мувофиқлаштиришни амалга ошириш, уларни яхшилашга доир тавсиялар ишлаб чиқиш адлия органларининг асосий вазифаларидан этиб белгиланган.

Ўзбекистоннинг 22 йиллик мустақил тараққиёт йўли
19 август

Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами арафасида “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази мамлакатимиз фуқаролари истиқлол йилларида Ўзбекистон эришган ютуқларни қандай баҳолашини аниқлаш мақсадида ижтимоий сўров ўтказди. Сўровда мамлакатимизнинг барча ҳудудида яшайдиган фуқаролар, аҳолининг турли ижтимоий гуруҳлари вакиллари иштирок этди.

ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК
13 август

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида вазирликлар ва идоралар, шунингдек жамоат ташкилотлари мутасадди вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори
12 август

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Фаолиятнинг такомиллашуви
8 август

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 мартдаги Фармойишига мувофиқ Бухоро ва Самарқанд вилоятларида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси нормаларининг синови бўйича ҳуқуқий эксперимент доирасида, Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан давлат ҳамда нодавлат ташкилотлари ҳамкорлигида “Фуқаролар ўзини–ўзи бошқариш органлари фаолиятининг такомиллашуви” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Ҳисобга олиш тартиби
5 август

Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан манфаатдор идорлар, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия фонди Тошкент шаҳар бўлими ҳамда туман ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекциялари ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 июлдаги “Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан семинар ташкил этилди.

Экспертиза жараёнлари такомиллашмоқда
2 август

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.