Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Сўз қудрати - таъсирчанликда
1 июль

Шиддат билан ўзгариб бораётган ҳозирги замонда оммавий ахборот воситаларининг фаолият кўлами, инсон ва жамият ҳаётига таъсири мисли кўрилмаган даражада кенгайиб бораяпти. Бугунги кунда ахборот нафақат маълумот етказиш, одамларни янгилик ва ўзгаришлар билан таништириш воситаси, балки айни вақтда ахборот ва коммуникация тармоғи сифатида амалда ишлаб чиқаришнинг етакчи йўналишларидан бирига, ҳуқуқий, иқтисодий, сиёсий, маънавий соҳаларнинг ривожида ҳал қилувчи энг замонавий соҳага айланмоқда.

Фермер бой бўлса, мамлакат обод бўлади
26 июнь

Мамлакатимизда Юртбошимиз эътибори ва ғамхўрлиги натижасида фермерлик ҳаракати йилдан-йилга ривож топиб бормоқда. Мураккаб об-ҳаво ва иқлим шароити сабабли юзага келган муаммо ва қийинчиликларга қарамай, энг муҳим қишлоқ хўжалик маҳсулотлари давлат хариди бўйича шартнома мажбуриятлари ортиғи билан бажарилишида фермерлар фаоллик кўрсатмоқдалар.

Идоравий қонун ижодкорлиги
25 июнь

Қонун ижодкорлиги доимий изланишли жараёнлардан бири саналади. Адлия вазирлиги томонидан Миллий матбуот марказида ўтказилган навбатдаги матбуот анжуманида идоравий қонун ижодкорлиги соҳасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар ҳақида журналистларга атрофлича маълумот берилди.

Суд жараёнида сўроқ қилишнинг тактикаси ва усуллари
21 июнь

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан Европа Иттифоқининг “Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишга кўмаклашиш” лойиҳаси ва Бош прокуратура Олий ўқув курслари билан ҳамкорликда “Суд жараёнида сўроқ қилишнинг тактикаси ва усуллари: Ўзбекистон ва Германия тажрибаси” мавзусида халқаро семинар ўтказилди

Чет эллик инвесторлар ҳуқуқ ва манфаатлари қонун ҳимоясида
18 июнь

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Адлия вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасида халқаро тижорат арбитражини жорий этишнинг долзарб масалаларига бағишланган амалий семинар ташкил этилди.

Навбатдаги “Очиқ эшиклар”
17 июнь

Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, хизмат кўрсатувчи идоралар вакиллари иштирокида М.Улуғбек туман ҳокимлигида навбатдаги “Очиқ эшиклар” куни тадбири ўтказилди.

Қонунларнинг мазмун-моҳияти
14 июнь

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бош бошқармасининг Фарғона вилояти ҳудудий бўлими томонидан “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги қонунларининг мазмун-моҳияти юзасидан ўқув-семинар ўтказилди.

Ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари
12 июнь

Жамиятимизнинг барча жабҳаларида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар замирида инсон ҳуқуқ ва эркинликларига бўлган эътибор бош мақсад сифатида мустаҳкамланган.

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш
11 июнь

Адлия вазирлигида “Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда қонун ҳужжатларига риоя этилиши аҳволи: амалиёт ва муаммолар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Депутатлар қонун лойиҳаларини иккинчи ўқишда кўриб чиқдилар
7 июнь

6 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Қонунчилик палатасининг Кенгаши таклиф этган кун тартиби тасдиқлангандан кейин депутатлар иккинчи ўқишда бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.

Ёш оила қурувчилар мактаби битирувчилари
5 июнь

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда оила институтига алоҳида эътибор қаратила бошланди. Оила тўғрисидаги қонунчиликнинг моҳиятини ёшларга етказиш, уларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, жамиятда ўзларига муносиб ўрин топишида кўмак бериш мақсадида, адлия органларининг ФҲДЁ бўлимлари қошида ташкил этилган “Ёш оила қурувчилар мактаби” томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.