Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Адлия вазирлигида учрашув
31 май

БМТ Бош котибининг инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича ёрдамчиси Иван Симонович раҳбарлигидаги делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Ниғматилла Йўлдошев билан учрашди.

Ғолиб ва совриндорлар тақдирланди
30 май

“Адлия вазирлиги кубоги” учун ўтган йилдан бошлаб, ўтказиб келинаётган футбол мусобақаси адлия вазирлиги ва унинг тизимидаги муассасаларда ҳам футболни қадрловчи ўнлаб ҳақиқий ўйинчилар, юзлаб ашаддий ишқибозлар борлигини намойиш этди. Бундай мусобақалар тизимда хизмат қилиб келаётган ходимларнинг соғлигини мустаҳкамлаш билан бирга, вазирлик, адлия органлари, муассасалари ўртасидаги ўзаро дўстона ва ишчанлик муносабатларини мустаҳкамлаш, спорт орқали уларни янада яқинлаштиришга хизмат қилади.

Суд экспертизасининг замонавий имкониятлари
29 май

Адлия вазирлиги томонидан Миллий матбуот марказида навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди. Унда суд экспертизасининг замонавий имкониятлари йўналишида амалга оширилаётган ишлар ва галдаги муҳим масалалар юзасидан оммавий ахборот воситалари ходимларига атрофлича маълумот берилди.

Шартномалар тузиш ва бажариш
24 май

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Бош прокуратура билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалигида шартномалар тузиш, бажариш ҳамда бу борада юзага келаётган муаммоларнинг одини олишга бағишлаб республика тайёрловчи, таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши вакиллари иштирокида анжуман ташкил этилди.

Ҳамкорликни кенгайтириш
21 май

Самарқанд вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан вилоят адлия бошқармаси ва Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Самарқанд ҳудудий бўлими ҳамкорлигида Самарқанд шаҳрида, Юртбошимиз томонидан имзоланган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида”ги фармойиш мазмун-моҳиятига бағишланган очиқ давра суҳбати ўтказилди.

Қонунчилик имтиёзлари
20 май

Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар вакиллари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда хизмат кўрсатувчи ташкилотлар вакиллари иштирокида, хорижий инвесторларнинг ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқлари ҳамда фаолияти эркинлиги қонуний кафолатларига бағишлаб “Жиззах махсус индустриал зонасининг- иқтисодиёт ривожига ҳиссаси” мавзусида семинар ташкил қилинди.

Асосий эътибор – “электрон ҳукумат”га
16 май

“Ўзэкспомарказ”да ҳар йили ўтказиб келинаётган дастурий маҳсулотлар кўргазмаси ва мамлакатимиз дастурчилари форуми иш бошлади.

Янги бино фойдаланишга топширилди
15 май

Бозор иқтисодиёти шароитида фуқароларнинг мулкий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш кўп жиҳатдан улар ўртасида тузиладиган мулкий характердаги шартномаларнинг тўғри расмийлаштирилиши ҳамда томонлар зиммасига олган мажбуриятини ўз вақтида тўлиқ бажаришларига боғлиқ. 

Маҳалла фаоллари ўқуви
14 май

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда тинчлик-тотувликни таъминлаш, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусий мулк устуворлиги
10 май

Адлия вазирлиги томонидан Япониянинг Халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA), Халқаро молия корпорацияси ҳамда назорат қилувчи ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шунингдек, Олий суд, Хўжалик суди билан ҳамкорликда “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш” мавзусида анжуман ташкил этилди.

Кучли парламент ва жамоатчилик назорати – демократиянинг муҳим шарти
10 май

Тошкентда “Парламент ва жамоатчилик назорати институтларини янада ривожлантириш масалалари: миллий ва Европа тажрибаси” мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди. 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қонунчилик техникаси
6 май

Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоятнинг барча давлат бошқаруви органлари, ҳамда туман ва шаҳар ҳокимликларининг юридик хизмат ходимлари иштирокида “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қонунчилик техникаси” мавзусида семинар ўтказилди.

Тадбиркорлар – қонун ҳимоясида
3 май

Бухоро шаҳрида Президентимизнинг 2013 йил 20 мартда қабул қилинган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида”ги фармойиши ижросига бағишланган “Тадбиркорга таянчмиз” мавзуида анжуман бўлиб ўтди.

Энг шиддатли жамоа
2 май

Оила жамиятимизнинг асосий бўғини бўлиб, миллатни бақувват ва фаровон қиладиган устунлардан биридир. Оиланинг мазмун моҳияти одатда фарзандлар билан белгиланади. Бу борада Президентимиз “Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз” асарида “Онани эъзозлаш – бизнинг халқимиз учун олий қадрият даражасига кўтарилган фазилат. Чунки аёлларни қанча улуғласак, ҳаётимизнинг чироғи, умримизнинг гули деб эъзозласак, демакки, оиламизни, Ватанимизни эъзозлаган бўламиз” деб таъкидлайди.