Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Юристлар малакасини ошириш: миллий ва халқаро тажриба
30 апрель

Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар бўйича ўтказиладиган матбуот анжуманлари режасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан Миллий матбуот марказида “Юристлар малакасини ошириш: миллий ва халқаро тажриба” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. 

Ҳуқуқий эксперимент муҳокамаси
29 апрель

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 мартдаги “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги Қонун лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш тўғрисида”ги Фармойиши ижросини самарали таъминлаш бўйича Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги Қонун лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий экспериментни ўтказиш борасида фуқаролик жамияти институтларининг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлиги” мавзусида семинар ўтказилди.

Норма ижодкорлиги
26 апрель

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги (янги таҳрирда) Қонуннинг мазмун-моҳияти мавзусида илмий-амалий анжуман ташкил этилди.

Галдаги вазифалар белгилаб олинди
25 апрель

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот
24 апрель

2013 йил 23 апрелда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил биринчи чорагида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига ҳамда шу йил 18 январда республика Ҳукумати мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан белгилаб берилган 2013 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифалари амалга оширилишини баҳолашга бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.

Янги дастур асосида ўқув машғулотлари
23 апрель

Мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг самаралари натижасида фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини изчил ҳимоя қилиш механизмлари такомиллашиб бормоқда.

Мамлакатимиз буюк келажагининг мустаҳкам асоси
18 апрель

Тошкентдаги Симпозиумлар саройида 17 апрель куни Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган “Замонавий уй-жой қурилиши – қишлоқ жойларини комплекс ривожлантириш ва қиёфасини ўзгартириш ҳамда аҳоли ҳаётининг сифатини яхшилаш омили” мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Адвокатура – ҳуқуқий ислоҳотларнинг ёрқин ифодаси
17 апрель

Мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ тизими ислоҳотлари адвокатура институтининг тубдан мустаҳкамланиши, янада фаоллашуви, жиноят, фуқаролик ва хўжалик масалаларига оид тергов ҳамда судлов жараёнларида қонунийликни таъминлаш гаровига айланди.

Вазифалар белгилаб олинди
15 апрель

Бухоро вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 мартда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида”ги Фармойиши ижроси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. 

Аёл эъзоз топса, турмуш ободдир
12 апрель

Мамлакатимизнинг оналик ва болаликни, вояга етмаганлар ва хотин-қизлар ҳуқуқ-манфаатларини ишончли муҳофаза қилиш борасидаги тажрибаси жаҳон ҳамжамияти томонидан кенг эътироф этилмоқда. Бу борадаги ишлар кўлами Обод турмуш йилида янада кенгаймоқда.

Соҳибқироннинг адолат ва ҳақиқат ғоялари
10 апрель

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Тошкент давлат юридик институти томонидан “Амир Темур сиёсий-ҳуқуқий қарашларининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда тутган ўрни ва аҳамияти” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди.

Янги муҳташам бино
8 апрель

Мустақиллик йилларида ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги руҳида тарбиялашда оила институтининг ролига устувор вазифалардан бири сифатида қаралмоқда.

Ҳуқуқий тарғиботнинг ўрни ва аҳамияти
4 апрель

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш идоралараро Кенгаши томонидан давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари иштирокида “Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда ҳуқуқий тарғиботнинг ўрни ва аҳамияти” мавзусида илмий-амалий анжуман ташкил этилди.

Эрта никоҳ ва унинг салбий оқибатлари
3 апрель

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан Бухоро юридик ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежида “Оила жамият” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Матбуот анжумани
3 апрель

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 мартда қабул қилинган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги Қонун лойиҳасини ҳуқуқий тажриба-синовдан ўтказиш тўғрисида”ги Фармойиши ижросини самарали таъминлаш мақсадида, Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан одам савдосига қарши курашиш бўйича вилоят идоралараро комиссияси аъзолари ҳамкорлигида мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар, галдаги муҳим вазифаларга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Ёш ҳуқуқшунослар: ғолиблар аниқланди
2 апрель

“Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш” Миллий Дастури асосида, мамлакатимиздаги юридик соҳага ихтисослашган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг эркин фикрлаш ва нутқ маданиятини ўстириш, улар орасида иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва рағбатлантириш ҳамда “Обод турмуш йили”га бағишлаб, Адлия вазирлиги томонидан “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда “Микрокредитбанк” ОАТБ ҳамкорлигида “Ёш ҳуқуқшунослар” кўрик танловининг Республика босқичи ўтказилди.

Ҳуқуқий тажриба қонун лойиҳасини такомиллаштиришга хизмат қилади
2 апрель

Мамлакатимиз парламенти давлатимиз раҳбари томонидан ишлаб чиқилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси қоидаларини амалга оширган ҳолда, ўз қонун ижодкорлиги фаолиятининг услублари ва сифатини тобора такомиллаштирмоқда.