Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот
30 март

2013 йил 28 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси очилди.

Ёшлар ва ҳуқуқий тарбия
25 март

Адлия вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Республика Маънавият тарғибот маркази ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида Тошкент Ахборот технологиялари университетида “Обод турмуш йили”га бағишлаб, “Ёшлар ва ҳуқуқий тарбия масалалари” мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилди.

Фермерликни янада такомиллаштириш
20 март

Тошкент вилояти адлия бошқармаси ва вилоят Фермерлар кенгаши ҳамкорлигида,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 октябрдаги “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Фармони, Ўзбекистон Республикасининг  “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонунларининг аҳамияти юзасидан фермер хўжалиги раҳбарларининг иқтисодий-ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида анжуман ташкил этилди.

Н а в р ў з муборак!
20 март

Адлия органлари ва муассасалари жамоаси халқимизни гўзал юртимизга ажиб файз ҳамда тароват бахш этаётган яшариш ва янгиланиш айёми – Наврўзи олам билан самимий муборакбод этади.

Мустаҳкам оила – обод турмуш гарови
19 март

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари иштирокида, ёшлар учун 1-Тошкент педагогика коллежида “Обод турмуш йили”га бағишлаб “Мустаҳкам оила – обод турмуш гарови” мавзусида анжуман ташкил этилди.

Кучли фуқаролик жамияти – демократик ривожланиш асоси
15 март

Тошкентда “Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантиришда сифат ва миқдорий ўзгаришлар” мавзуида конференция бўлиб ўтди.

Тадбиркорлик – барқарор даромад манбаи
14 март

Президентимиз Ислом Каримов 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида аҳоли даромадлари таркибида тадбиркорлик фаолиятидан олинаётган даромад ҳажми барқарор ўсиб бораётганини алоҳида таъкидлади.

Аёллар тадбиркорлигига кенг йўл
13 март

Ўзбекистон Республикасининг “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонунининг, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-кувватлашга, рағбатлантиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, мамлакатимиз ҳудудларида кенг қўламли тушунтириш ишларини олиб бориш, хотин-қизлар бандлигини ошириш, улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ жойларида уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш мақсадида республикамизнинг ҳар бир худудида режага асосан семинарлар ўтказилмоқда.

Ҳуқуқий экспертиза талаби
12 март

Жиззах вилояти адлия бошқармасида “Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 1 февралдаги 29-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги йўриқноманинг мазмуни ва моҳияти” ва “Юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби” тўғрисида давра суҳбати ўтказилди.

Т А Б Р И К Л А Й М И З!
6 март

Баҳорни фасллар келинчаги дейишади. Кўклам ўзининг файзли байрамлари билан барчани мафтун этади. 

Шартнома интизоми – муваффақият гарови
5 март

Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, хусусан, ерларнинг чинакам эгалари – омилкор, уста деҳқонларга узоқ муддатли ижара мулки қилиб берилиши фермер хўжаликларини ривожлантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Суд қарорларини ижро этишда қонун ҳужжатлари аҳамияти
5 март

Мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларда ҳокимиятнинг учинчи тармоғи бўлмиш судлар фаолиятига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Баркамол авлод камолоти
4 март

Бухорода “Баркамол ёш авлодни ҳар томонлама ривожлантириш ва уларнинг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш масалалари” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Тадбир вилоят адлия бошқармаси ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан ташкил этилди.