Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Қонун ҳужжатлари экспертизаси такомиллашмоқда
30 июнь

2012 йил 29 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Н.Йўлдошевнинг бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг устувор вазифаларини ҳал этиш борасида ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг экспертиза қилиниши, бу соҳада қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ўртасидаги бир-бирини такрорлашлар ва қарама-қаршиликлар истисно этилишини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳақидаги ахбороти эшитилди.

Ҳуқуқий фанларни ўқитишнинг долзарб масалалари
28 июнь

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан “Ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш фолиятини такомиллаштириш масалалари” мавзусида анжуман ўтказилди. Унда мамлакатимиздаги ҳуқуқшуносликка ихтисослаштирилган олий ўқув юрти профессор-ўқитувчилари, соҳада фаолият кўрсатаётган мутахассислар иштирок этишди.

Виждон эркинлиги ва диний бағрикенглик
27 июнь

Маълумки, юртимизда қадим-қадимдан мусурмон, христиан, иудей, будда ва бошқа динга мансуб халқлар бир-бирларига фақатгина яқин қўшни бўлиб эмас балки, улар бир-бирларини тўлдириб яхши-ёмон кунларида елкадош ҳам бўлиб келганлар. Шунинг учун ҳам, ушбу заминда турли халқлар маданияти ва урф-одатлари гуллаб яшнаган. Ўзбекистон мустақиликка эришгандан сўнг халқимизнинг бошқа миллат ва дин вакилларига бўлган ҳурмати ҳамда бу масалалар давлат сиёсати даражасига кўтарилиши ўзининг янги ривожланиш даврини бошлаб берди, дейиш мумкин.

Оила институтини янада такомиллаштириш
25 июнь

Тарихига назар ташласак, халкимиз азал-азалдан оилани ва никоҳни муқаддас билиб, бутун орзу умидларини айнан шу маскан билан боғлаганликларини кўришимиз мумкин.

Ярим аср ёнма-ён
22 июнь

Оила мустаҳкамлиги жамият мустаҳкамлиги асосидир. “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастури асосида оилаларнинг жамиятимизда тутган ўрнини оширишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. 

Янги имтиёзлар ва кафолатлар тизими
18 июнь

Тошкент вилояти адлия бошқармаси томонидан “Хорижий инвестиция ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқий ҳимояси” мавзусида ўтказилган семинар юртимизда хорижий инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишларнинг амалий ижросига қаратилди. Тадбирда Савдо-саноат палатаси, банк, солиқ, божхона, шунингдек, турли йўналишда фаолият кўрсатувчи хорижий инвестициялар ва хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар вакиллари иштирок этди.

Фойдаланувчилар учун имкониятлар кенгаймоқда
13 июнь

Қашқадарё вилояти адлия бошқармасида “Lex.uz” ҳуқуқий ахборот излаш тизимидан самарали фойдаланишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Тадбиркорлар ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш
12 июнь

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилишни янада кучайтириш” мавзусида ўтказилган семинар юртимизда бу борада амалга оширилаётган ишларнинг амалий ижросига қаратилди.

Соғлом турмуш гарови
7 июнь

Адлия вазирлигида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан ҳамкорликда “Давлат рўйхатига олинган спорт соҳасида фаолият юритувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Шартнома интизоми – қонун талаби
4 июнь

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Миллий матбуот марказида “Шартномавий-ҳуқуқий интизомни мустаҳкамлаш масалалари”га бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Эртамиз бугундан бошланади
2 июнь

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан пойтахтимизнинг Ғофур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида “Эртамиз бугундан бошланади” мавзусида кўргазмали байрам тадбири ўтказилди.

Ғолиблар аниқланди
1 июнь

Адлия вазирлиги кубоги учун жорий йилдан бошлаб, ўзгача тарзда “Старт” олган футбол мусобақасининг Финал учрашуви ўйинлари якунланди. Қарийб икки ҳафта “Пахтакор” мини футбол майдонида ўтказилган вазирлик марказий маҳкамаси бошқармалари командаларидан таркиб топган жамоалар ўзаро куч синашди.