Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Адлия вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19 йиллигига бағишлаб Самарқанд шаҳрида “Ёш ҳуқуқшунослар” республика кўрик танловининг финал босқичи бўлиб ўтди
29 ноябрь

Адлия, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Фонд Форум жамғармаси, «Ўзсаноатқурилишбанк» ОАТБ ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу танловда ҳуқуққа ихтисослашган коллеж ва лицей талабалари ўзаро беллашдилар. Хусусан, Тошкент шаҳридаги биринчи ва иккинчи юридик коллежлар, ТДЮИ қошидаги академик лицей, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Фарғона ҳамда Наманган вилоятлари коллеж ўқувчилари ўзларининг ҳуқуқ борасидаги билимларини яна бир бор мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлишди.

Адлия вазирлиги ташаббуси билан Тошкент иқтисодиёт ва бизнес коллежида “Конституция – бахтимиз кафолати” мавзусида навбатдаги тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
24 ноябрь

Адлия вазирлиги ҳузурида тузилган ҳуқуқий тарғибот гуруҳи аъзолари ушбу коллеж ўқувчилари билан учрашиб, яқинлашаётган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19 йиллик байрами муносабати ҳамда Конституциямизнинг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдаги ролига алоҳида эътибор қаратишди.

Адлия вазирлиги ташаббуси билан “Конституция – ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолатидир” мавзусида навбатдаги тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди
23 ноябрь

Адлия вазирлиги ташаббуси билан Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳри ва Нарпай тумани, Жиззах вилоятининг Бахмал ва Ғаллаорол туманлари ҳамда Сирдарё вилоятининг Сирдарё ва Сайхунобод туманларида «Конституция — ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолатидир» мавзусида навбатдаги тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг 20 йиллигига бағишлаб “Давлатимиз байроғи – ифтихоримиз тимсоли” мавзусидаги анжуман ўтказилди
15 ноябрь

Тошкент давлат юридик институти Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг 20 йиллигига бағишлаб «Давлатимиз байроғи — ифтихоримиз тимсоли» мавзусидаги анжуман ўтказилди.

Вазирлар Маҳкамасининг ташаббуси билан Адлия вазирлигида ҳужжатлар билан ишлашда ижро интизомини янада мустаҳкамлаш масалалари бўйича амалий семинар-йиғилиш бўлиб ўтди
15 ноябрь

O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi vakillari, Adliya vazirligi markaziy apparati boshqarmalari hamda hududiy adliya organlarining mas’ul xodimlari ishtirok etgan seminar-yig‘ilishda Vazirlar Mahkamasining Ijro intizomini mustahkamlash chora-tadbirlari to‘g‘risidagi qarori va Vazirlar Mahkamasi Reglamenti talablari asosida hujjatlar bilan ishlash, O‘zbekiston Respublikasining qonunlari, O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari va Hukumat qarorlari loyihalarini huquqiy ekspertizadan o‘tkazish hamda o‘z qarorlarining ijrosini nazorat qilishni tashkillashtirish masalalari bo‘yicha amaliy ish tajribasi, shuningdek, hujjatlar bilan ishlash tizimini takomillashtirish borasida ko‘rilayotgan chora-tadbirlar yuzasidan fikr almashildi.

“Юксак ҳуқуқий маданият – демократик жамият пойдевори ва ҳуқуқий тизимнинг етуклик кўрсаткичидир” мавзусида навбатдаги тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди
14 ноябрь

Адлия вазирлиги ташаббуси билан Хоразм вилоятининг Хонқа ва Янгибозор туманларида вазирлик тарғибот гуруҳи аъзолари томонидан «Юксак ҳуқуқий маданият — демократик жамият пойдевори ва ҳуқуқий тизимнинг етуклик кўрсаткичидир» мавзусида навбатдаги тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.