Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 15.11.2019



08:48:01 (GMT +5), Дш, 18 ноя 2019

Адлия вазирлиги ва Фридрих Эберт номидаги жамғарма 2020 йилга мўлжалланган ўзаро ҳамкорлик йўналишларини ишлаб чиқмоқда

Аҳамият беринг

Адлия вазирлиги ва Фридрих Эберт номидаги жамғарма 2020 йилга мўлжалланган ўзаро ҳамкорлик йўналишларини ишлаб чиқмоқда

Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Адлия вазирлигида вазир ўринбосари Худоёр Мелиевнинг Фридрих Эберт номидаги жамғарманинг Ўзбекистон ва Қозоғистондаги ваколатхонаси минтақавий директори Кристоф Мор ва жамғарманинг Тошкент шаҳридаги офиси раҳбари Наиля Резяпова билан учрашуви бўлиб ўтди. 


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Адлия вазирлигида вазир ўринбосари Худоёр Мелиевнинг Фридрих Эберт номидаги жамғарманинг Ўзбекистон ва Қозоғистондаги ваколатхонаси минтақавий директори Кристоф Мор ва жамғарманинг Тошкент шаҳридаги офиси раҳбари Наиля Резяпова билан учрашуви бўлиб ўтди. 

Томонлар 2020 йилга мўлжалланган режаларни муҳокама қилиб, ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олди. 

Х.Мелиев 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг давлат ва жамиятнинг барча соҳаларини ислоҳ қилишдаги аҳамиятини қайд этди. У меҳмонларга нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар, вазирликнинг асосий вазифа ва функциялари, суд-ҳуқуқ ва қонун устуворлиги соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди. 

Кристоф Мор Фридрих Эберт номидаги жамғарманинг миллий ҳамкорлар билан биргаликда Ўзбекистонда ҳуқуқ соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошираётганини қайд этди. У бундан буён ҳам Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга кўмак бериш, Ўзбекистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга ўз ҳиссасини қўшишга тайёр эканини билдирди. 

Учрашув чоғида К. Мор вазирликнинг ягона давлат ҳуқуқ сиёсатини амалга оширишдаги ролини ҳисобга олган ҳолда Адлия вазирлигини Жамғарма томонидан Ўзбекистондаги миллий ҳамкорлар билан ишлаб чиқилаётган янги лойиҳаларга жалб қилишни таклиф қилди. 

Томонлар 2020 йилга мўлжалланган эҳтимолий ҳамкорликнинг асосий йўналишларини муҳокама қилиб, келгусида қуйидаги йўналишларда ўзаро ҳамкорлик қилишга истак билдирди: 

- айрим соҳа ва тармоқлар бўйича янгиланаётган батафсил ва амалий ҳуқуқий қўлланма ишлаб чиқиш; 

- ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш; 

- аҳолининг турли қатламлари билан ҳуқуқий тарғиботнинг энг замонавий ва самарали усулларидан фойдаланган ҳолда, жумладан "Street law" дастурини оммалаштириш орқали ҳуқуқий онг ва маданиятни оширишга қаратилган мақсадли ишларни амалга ошириш; 

- Германиянинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳуқуқий мониторингнинг замонавий механизмлари асосидаги ижроси билан боғлик тажрибасини ўрганиш.