Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 15.11.2019



09:49:42 (GMT +5), Дш, 18 ноя 2019

Ҳуқуқий мадад - ҳаммага, ҳар доим, ҳамма жойда!

Аҳамият беринг

Ҳуқуқий мадад - ҳаммага, ҳар доим, ҳамма жойда!

Жорий йилнинг 6 ноябрь куни “Мадад” муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилотининг Тошкент шаҳрида биринчи туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси офиси очилди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Жорий йилнинг 6 ноябрь куни “Мадад” муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилотининг Тошкент шаҳрида биринчи туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси офиси очилди. Ушбу бюро Давлат хизматлари марказининг Чилонзор туманида фойдаланишга топширилган янги биносида иш бошламоқда. Мақсад, аҳолига ҳуқуқий масалалар бўйича бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатиб, халққа хизмат қилишдир.

“Ҳуқуқий мадад - ҳаммага, ҳар доим, ҳамма жойда!” – “Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!” каби шиорлар остида хизмат кўрсатувчи бюро алоҳида бўлинма ҳисобланади ҳамда аҳолига беғараз ҳуқуқий маслаҳатлар ва тушунтиришлар кўрсатиш орқали уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга кўмаклашади. 

Бюронинг асосий вазифалари нималардан иборат? 

- фуқароларга ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлар ва тушунтиришлар бериш йўли билан бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатиш;

- фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда ошириб бориш ишларига кўнгиллиларни сафарбар этиш;

- фуқаролар томонидан ҳуқуқий маслаҳат беришга оид сўровларни таҳлил қилиб бориш, таҳлил натижасига кўра ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

- аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда инновацион усулларни татбиқ этиш. 

Бюро фуқароларнинг мурожаатлари билан қандай тартибда ишлайди?

 

Бюро бош мутахассиси фуқароларнинг мурожаатлари билан қуйидаги тартибда ишлайди.

Бюро бош мутахассиси томонидан:

- фуқаролар ҳафтанинг душанба кунидан жума кунигача соат 9-00 дан 18-00 гача (13-00 дан 14-00 гача тушлик вақти) қабул қилинади;

- қабулга келган фуқароларнинг мурожаатлари бўйича реал вақт режимида ҳуқуқий маслаҳатлар ва тушунтиришлар берилади;

- қабулга келган фуқаролар ва уларнинг мурожаатларга оид тегишли маълумотлар электрон дастурга киритилади;

- ёзма мурожаатлар билан келган фуқароларга, уларнинг мурожаатларини электрон тарзда “Advice.uz” (e-maslahat.uz) ҳуқуқий ахборот портали орқали онлайн режимда мутахассисларга юбориш тартиби тушунтирилади;

- тегишли ҳужжат лойиҳаларини ёзма равишда тайёрлашга амалий ёрдам сўраган фуқароларга, қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳужжат намуналарини тўлдириш тартиби тушунтирилади.

Бюро бош мутахассиси қабулига келган бошқа фуқароларнинг ҳуқуқларини бузмаслик мақсадида, ҳар бир фуқарога, уларнинг мурожаатлари бўйича 5 дақиқадан 15 дақиқагача вақт ажратилади. Қўшимча тушунтиришни талаб этадиган мурожаатларга 30 дақиқагача вақт ажратилиши мумкин.