Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 15.11.2019

08:47:02 (GMT +5), Дш, 18 ноя 2019

«Мафтункор ранглар жилоси»

Аҳамият беринг

«Мафтункор ранглар жилоси»

2 ноябрь куни Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда Ёшлар ижод саройи биносида 7 ёшдан 17 ёшгача ногиронлиги бўлган иқтидорли ёшлар ўртасида расм чизиш бўйича «Мафтункор ранглар жилоси» республика кўрик танлови ташкил қилинди.

Мазкур танлов Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда ногиронлиги бўлган шахсларни бирлаштириш ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш бўйича “Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳа доирасида амалга оширилди.

Танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича биринчи ташаббусини амалга оширишда ҳам муҳим аҳамият касб этди.

Бошқа танловлардан ушбу танловнинг ажралиб туришининг энг катта фарқи бўлди. Танловда иштирок этган болалар уларнинг имкониятлари чекланганлигига қарамасдан ҳаётга бўлган қизиқишлари юқори даражада эканлиги ва бу борада бошқаларга ўрнак бўлганликлари сабабли уларнинг барчаси 1-даражали диплом билан тақдирландилар.

Каналга уланиш: https://t.me/adliyangiliklari