Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 15.11.2019



08:09:29 (GMT +5), Дш, 18 ноя 2019

Нима учун дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий жорий этилди?

Аҳамият беринг

Нима учун дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий жорий этилди?

Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони бўйича “Қонунчиликдаги янгиликлар” номли брифинг ва матбуот анжумани ташкил этилди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони бўйича “Қонунчиликдаги янгиликлар” номли брифинг ва матбуот анжумани ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси масъул ходимлари, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Эколгик партия вакиллари ва журналистлар иштирок этишди.

Тадбирда иштирок этган оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан соҳа мутахассисларига ўзларини қизиқтирган саволларини беришди.

Хусусан, дарахтлар ва буталарнинг кесилишига мораторий жорий этилишидан мақсад нима деган саволга - “Бугунги кунда қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Айнан қурилиш ишлари амалга оширилинаётган вақтда дарахтларимиз кўпроқ кесилиши ёки нобуд бўлиши кузатилмоқда. Катта-катта иморатларни қурилишида ҳам жўда кўп дарахтлар кесилмоқда. Ана шу дарахтларни кесилишини олдини олиш, уларни сақлаб қолиш ва жамоатчиликни чақириш мақсадида ҳам мораторий жорий қилинди. Шунингдек, қурилиш бўладиган вақтда дарахтлар кесилишини ҳокимият органлари ҳал этади ва унда ҳам зарур бўлганда кесилиши мумкин” – деб жавоб берди соҳа мутахассиси.

Бундан ташқари, тадбирда таъкидланишича мораторий 2019 йил 1 ноябрдан 2020 йил 31 декабргача амал қилади. Мораторий амал қилиш даврида давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига рухсатнома бериш ман этилади. Мораторий қуйидагиларга жорий этилмайди:

  •    табиий омиллар ёки зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари таъсирида зарарланган, қуриб бораётган ёки қуриб қолган, шунингдек, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига хавф туғдирувчи дарахтлар ва буталарни санитар кесиш ва қирқишга;

  •    ёғоч ва мевалар олиш учун ўстирилаётган дарахтлар ҳамда буталарни (терак ва тез ўсувчи бошқа навлар, тут плантациялари, мевали дарахтлар ва буталар) кесишга;
  •    плантацияларда ўстирилаётган ва/ёки юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки ҳисобланган дарахтлар ҳамда буталарни кесишга. 

Таъкидланишича, Фармон билан 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистоннинг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси ва Концепцияни 2019-2021 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Концепцияда атроф-муҳит объектларини салбий таъсир қилувчи омиллардан сақлаш ва сифатини таъминлаш каби бир қатор чора-тадбирлар назарда тутилди.

Фармонга кўра, Давлат экология қўмитасининг ёввойи ҳайвонларни овлашга ва ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатномалар бериш бўйича ваколатлари Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларига берилди.

2020 йил 1 октябрга қадар халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда “Чиқиндилар тўғрисида” янги таҳрирдаги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Бундан ташқари, қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш ва бунда янги ёндашувларни жорий этиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан “Қонунчиликдаги янгиликлар” номли брифинг ташкил этилди. Унда якунига етаётган ҳафта давомида бир қатор муҳим масалалар бўйича қабул қилинган 10 га яқин қонун ҳужжатлари ҳақида маълумот берилди.