Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 15.11.2019



09:03:00 (GMT +5), Дш, 18 ноя 2019

Бугунги рағбат эртанги кунга ишончдир

Аҳамият беринг

Бугунги рағбат эртанги кунга ишончдир

Рағбат, эртанги кунга, келажакка ишонч уйғотади. Адлия вазирлиги буни яхши англаган ҳолда вазирлик ходимларига юклатилган вазифаларни бажаришдаги масъулиятини янада ошириш, ходимларни ҳалол меҳнати учун рағбатлантириш мақсадида “Ойнинг энг яхши ходими” танловини ўтказиб келмоқда.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Рағбат, эртанги кунга, келажакка ишонч уйғотади. Адлия вазирлиги буни яхши англаган ҳолда вазирлик ходимларига юклатилган вазифаларни бажаришдаги масъулиятини янада ошириш, ходимларни ҳалол меҳнати учун рағбатлантириш мақсадида “Ойнинг энг яхши ходими” танловини ўтказиб келмоқда.

Ушбу анъанага мувофиқ, Адлия вазирлиги октябрь ойининг энг яхши ходимини аниқлади.Вазирликнинг Халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик бошқармаси бўлим бошлиғи Мадрахимова Муштарий Санъатовна  2019 йилнинг октябрь ойи учун “ойнинг энг яхши ходими” деб маълум қилинди.

Муштарий Мадрахимова 2017 йилдан бошлаб вазирликнинг Халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик бошқармасида турли лавозимларда ишлаган. Ҳозирги кунда у бошқарманинг халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик ва протокол бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритмоқда.

У бошқарма фаолияти йўналишидан келиб чиқиб, халқаро-ҳуқуқий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш, халқаро шартномаларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказишда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Адлия вазирлиги жамоаси Муштарий Мадрахимовани ушбу эътироф билан муборакбод этиб, унинг келгусидаги ишларида омад ва ривож тилайди.

Эслатиб ўтамиз, “Ойнинг энг яхши ходими” вазирлик махсус комиссияси томонидан одиллик, шаффофлик, холислик ва коллегиаллик тамойиллари бўйича вазирликнинг барча бошқармалари ҳамда тузилмаларидан таклиф этилган номзодлар орасидан саралаб олинади.