Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 18.11.2019



18:22:26 (GMT +5), Дш, 18 ноя 2019

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Франция элчиси билан учрашди

Аҳамият беринг

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Франция элчиси билан учрашди

Жорий йилнинг 23 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида адлия вазири Русланбек Давлетовнинг Франция Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Изабел Сервоз-Галлуччи билан учрашуви бўлиб ўтди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Жорий йилнинг 23 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида адлия вазири Русланбек Давлетовнинг Франция Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Изабел Сервоз-Галлуччи билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ташрифдан кўзланган мақсад вазирлик фаолияти билан танишиш, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишдан иборат.

Р. Давлетов меҳмонларни қутлар экан, уларни вазирлик тузилмаси, унинг асосий вазифалари ва фаолияти билан таништирди, шунингдек, адлия органларида коррупцияга қарши курашиш ҳамда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.

Ўз навбатида И. Сервоз-Галлуччи Р. Давлетовга самимий учрашув учун миннатдорлик билдирди ва Ўзбекистонда Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотларнинг замонавий босқичида вазирлик томонидан янги вазифалар амалга оширилишида кўмак беришга тайёр эканини билдирди.

Учрашув чоғида томонлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Франция Республикасининг муҳрини сақловчи Адлия вазирлиги ўртасида алмашинув ва ҳуқуқий ҳамкорлик тўғрисида имзоланган Маъмурий келишув доирасида икки мамлакат адлия органлари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Таъкидлаш жоизки, учрашув якунида юқорида қайд этилган Маъмурий келишувнинг амалий ижроси бўйича Ишчи гуруҳ тузиш ва халқаро экспертлар иштирокида стажировкалар ва семинар-тренинглар ташкил этишни кўзда тутувчи «Йўл харитаси», шунингдек мазкур Келишувни самарали амалга оширишга қаратилган бошқа чора-тадбирларни ишлаб чиқишга келишиб олди.