Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 18.11.2019



19:50:01 (GMT +5), Дш, 18 ноя 2019

Бузилган ҳуқуқимни қандай тиклай?

Аҳамият беринг

Бузилган ҳуқуқимни қандай тиклай?

Бугунги кунга келиб мамлакатимизда кенг миқёсдаги ислоҳотлар амалга оширилиб, ижтимоий ҳаётда барқарорлик таъминланмоқда. Кундалик ҳаётда инсонлар доимий равишда қайсидир ижтимоий муносабатларнинг иштирокчиси бўлишига тўғри келади.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги масъул ходими ОТАБЕК Маликов

Бугунги кунга келиб мамлакатимизда кенг миқёсдаги ислоҳотлар амалга оширилиб, ижтимоий ҳаётда барқарорлик таъминланмоқда. Кундалик ҳаётда инсонлар доимий равишда қайсидир ижтимоий муносабатларнинг иштирокчиси бўлишига тўғри келади. Бу ўз навбатида фуқаролик, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа соҳаларда бўлиши мумкин. Мазкур соҳалар иштирокчиси бўлган ҳар қандай шахсларнинг ўз ҳуқуқларини мукаммал билиши уларни рўёбга чиқариб кўзланган мақсадга эришишларида муҳим рол ўйнайди. Лекин ҳуқуқий билимларнинг етишмаслиги натижасида шартномавий муносабатларда баъзи бир муаммолар ҳам вужудга келмоқда.

Шахслар томонидан ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бевосита ўзлари амалга ошириш имкониятига эга бўлмай қолишлари фуқаролик муносабатларида вакиллик институтини қўлланишини тақазо этади. Вакиллик институти тарихи қадимги даврларга бориб тақалади. Ўз навбатида Қадимги Рим ва Юнонистон мамлакатларида судларда бошқа шахс номидан иш олиб борувчи шахслар ўша даврнинг ҳуқуқий билимдонлари ҳамда энг сердаромад касб эгаларидан бири ҳисобланишган

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 43-моддасида шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари давлат томонидан кафолатланиши белгиланган. Зеро қонунчикнинг энг асосий вазифларидан бири ҳам айнан шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, уларнинг дахлсизлигини кафолатлашдир. Фуқаролик қонун ҳужжатлари ҳам шахсларнинг субъектив ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда тенглиги ва ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ҳеч қандай тўсиқларсиз, эркин ҳаракат қилишни таъминлашга қаратилгандир. Бунда фуқаролик ҳуқуқи субъектлари ҳар қандай ҳолатдан қатъи назар ҳуқуқ лаёқатига эга эканлиги этироф этилади. Шунингдек, шахслар муайян омиллар туфайли ўз ҳуқуқларини ўзи амалга ошира олмасалар, бошқа шахслар ёрдамида, яъни ўз вакиллари орқали бу ҳуқуқларини амалга оширишлари мумкин.

Бугунги кунда жамиятда барча шахсларнинг ҳуқуқий маданияти юксак, ҳуқуқий билимлари юқори деб бўлмайди. Турмушнинг ҳар қандай даврида қайсидир ҳуқуқий масалалар бўйича махсус билим зарурияти пайдо бўлади. Шундай зарурият ўз навбатида шахс номидан қонуний тартибда ҳуқуқий хатти-ҳаракатларни амалга оширувчи бошқа шахсларнинг иштирокини вужудга келтиради.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 67-моддасида шартномавий вакилликнинг бир қанча турлари келтириб ўтилган. Бугунги кунда шартномавий вакилликнинг энг кенг тарқалгани ҳуқуқий соҳа билимдонлари – адвокатлар томонидан вакилликни амалга оширилиши ҳисобланади

Айнан ўз ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш мақсадида адвокатларни ишга жалб этилиши орқали бузилган ҳуқуқ ва эркинликлар тикланишига улкан замин яратади. Шартномавий вакилликни амалга оширувчи адвокатлар белгиланган қонун талабларига жавоб бериши талаб этилади.

Шахслар томонидан судларда уларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида адвокатлар иштирок этиши, албатта, уларнинг манфаатлари учун хизмат қилади. Лекин шуни ҳам унутмаслик керакки, адвокатлар ҳамда шахслар ўртасида шартномавий вакиллик шартнома асосида тўланадиган ҳақ миқдори ҳам адвокатнинг малакаси, билим даражаси ва бошқа омилларга қараб белгиланади. Бу эса барча учун баробар бўлмаслиги мумкин.

Хулоса ўрнида айтиш лозимки, илғор хорижий давлатларда про боно деган тушунча мавжуд бўлиб, адвокатлик лицензиясини олган ҳар қандай адвокатлар томонидан муайян муддат давомида бепул равишда адвокатлик хизматлари кўрсатиб борилади. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига айнан про боно хизматини имплементация қилиниши орқали кўплаб бу каби муаммолар бартараф этиларди.