Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 19.10.2019



09:23:36 (GMT +5), Яш, 20 окт 2019

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Аҳамият беринг

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳукумат қарори (856-сон, 09.10.2019 й.) билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисида низом тасдиқланди. 



Ҳукумат қарори (856-сон, 09.10.2019 й.) билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, Апелляция кенгаши интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси билан боғлиқ бўлган апелляцияларни судгача кўриб чиқувчи коллегиал органдир.

Апелляция кенгаши раис, унинг ўринбосари, кенгаш аъзолари ва котибдан иборат таркибда фаолият юритади. Адлия вазири Апелляция кенгаши раиси ҳисобланади.

Кенгаш таркибига Вазирлик ва Агентликнинг малакали ходимлари, мустақил олимлар ва мутахассислар киритилади. Интеллектуал мулк агентлиги – Апелляция кенгашининг ишчи органидир.

Кенгаш мажлислари заруриятга кўра раис томонидан, у бўлмаган тақдирда эса унинг ўринбосари томонидан чақирилади.

Апелляция ёки ариза берган шахс ва иш бўйича томонлар ҳисобланган бошқа шахслар мажлис бўлишидан камида 10 кун олдин мажлис ўтказиладиган жой, сана ва вақт тўғрисида ёзма равишда Агентлик томонидан хабардор қилинади.

Кенгаш апелляция ёки аризаларни кўриб чиқиш натижалари бўйича аризани қаноатлантириш, қисман қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги қарорлардан бирини қабул қилади.

Қарор юзасидан қарор қабул қилинган санадан бошлаб 6 ой мобайнида судга шикоят қилиниши мумкин.

Каналга уланиш https://t.me/huquqiyaxborot