Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 19.11.2019



14:56:22 (GMT +5), Сш, 19 ноя 2019

“Call center”имиз энди янгича ишлайди

Аҳамият беринг

“Call center”имиз энди янгича ишлайди

1008 Қисқа чақирув рақами.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

1008

Қисқа чақирув рақами.

Адлия вазирлигининг мазкур “ишонч телефони” орқали мурожаат этмаган фуқаро бўлмаса керак?!

Вазирлик фуқаролардан “ишонч телефони” орқали тушаётган мурожаатларни марказлашган ҳолда қабул қилиш мақсадида ташкил қилинган “Call center”ни ташкил этган эди. Энди бу марказ янгича ёндошувлар асосида ишлайди. 

Дастлабки хушхабар

“Call center”га тушаётган мурожаатлар душанба кунидан жума кунигача (жума куни ҳам) (байрам кунларидан ташқари) соат 09.00 дан 18.00 гача узлуксиз қабул қилинади. 

Яна бир муҳим қадам

“Call center”га келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида қабул қилиш, фуқароларнинг узоқ навбат кутиб қолишини олдини олиш мақсадида, операторлар сони 10 тага оширилди ва “Call center”га келиб тушаётган чақирувларнинг давомийлиги 10 дақиқадан ошмаслиги белгиланди.

 Кўрсатгичлар рақамларда

Мазкур “Call center”га 2019 йилнинг 9 ойида жами 70 000 яқин жисмоний ва юридик шахслар томонидан қўнғироқ қилинган, шундан 67 000дан ортиқ мурожаатларга малакали мутахассислар томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, 2 445 та мурожаатлар ўрганиш талаб қилганлиги сабабли ижрога қаратилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 450 га яқини  қаноатлантирилди, қарийб 1 500 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, қолган мурожаатлар эса тааллуқлилиги бўйича ўрганилмоқда.

Вазирликнинг “Call center”га келиб тушган мурожаатларда кўтарилган масалалар кесимида таҳлил қилинганда, уларнинг аксарияти 750 яқини нотариат соҳасида, 615 таси уй-жой бузилиши, 400 га яқин ижтимоий ҳимоя йўналишидаги (нафақа, болалар нафақси) мурожаатлар, 136 таси суд, 118 таси меҳнат низолари, 106 таси ички ишлар органлари, 98 таси иш ҳақи, 92 таси адвокатлар фаолияти, 58 таси ер майдони ажратиш ҳамда 57 таси прокуратура органларига оид муаммоли масалаларни ташкил қилади. 

Маълумот учун: “Call center”нинг асосий вазифаси аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашнинг самарали тизими фаолиятини таъминлаш, мурожаат қилишга оид конституциявий ҳуқуқнинг сўзсиз амалга оширилиши белгиланган.