Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 19.10.2019



08:26:37 (GMT +5), Яш, 20 окт 2019

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Аҳамият беринг

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги кодекс ишлаб чиқилади


Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги кодекс ишлаб чиқилади

Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар устидан жамоатчилик назорати самарадорлигини, шунингдек, фуқароларнинг демократик ўзгартиришлардаги фаоллигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 февралга қадар Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилади.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб тўлов асосида ННТлар раҳбарларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз: Адлия вазирлигининг асосий вазифаларидан бири ННТнинг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини юритиш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашишдир.

Каналга уланиш: https://t.me/adliyangiliklari