Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 19.10.2019



09:04:48 (GMT +5), Яш, 20 окт 2019

#Адлия_ташаббус

Аҳамият беринг

#Адлия_ташаббус

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг жамоатчилик фикрини таҳлил этиш, фуқароларнинг давлат ва жамият ишларини бошқаришдаги иштирокини кенгайтириш бўйича таклифи маъқулланди.


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг жамоатчилик фикрини таҳлил этиш, фуқароларнинг давлат ва жамият ишларини бошқаришдаги иштирокини кенгайтириш бўйича таклифи маъқулланди.

Президентнинг жорий йил 4 октябрида имзолаган ислоҳотлар устидан жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган Қарори билан янги тартиб ўрнатилди.

Унга кўра, ишлаб чиқувчи-ташкилотлар томонидан https://regulation.gov.uz порталида жойлаштириладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини жамоатчилик томонидан муҳокама қилиш натижалари Адлия вазирлигига ва Вазирлар Маҳкамасига киритилишида, қоида тариқасида, келиб тушган таклифларни кўриб чиқиш натижалари кўрсатилиши мажбурийдир.

Каналга уланиш: https://t.me/adliyangiliklari