Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 19.10.2019



08:34:33 (GMT +5), Яш, 20 окт 2019

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Аҳамият беринг

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

2020 йил 1 январдан бошлаб ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи ставкалари пасайтирилади


2020 йил 1 январдан бошлаб ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи ставкалари пасайтирилади

Президентнинг жорий йил 4 октябрдаги қарори билан, 2020 йил 1 январдан бошлаб:

республика, вилоятлараро ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган давлат божи ставкалари базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваридан 3 бараваригача, вилоят ННТ учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваридан 1 бараваригача пасайтирилади.

фаолиятини туман (шаҳар), шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида олиб борадиган ННТ давлат рўйхатдан ўтказиш учун давлат божи ставкаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида белгиланади.

ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга давлат грантлари, субсидиялар ва ижтимоий буюртма шаклидаги маблағлар Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳар бюджети, шунингдек, туман ва шаҳарлар бюджетларининг харажатларига қўшилади.

@adliyangiliklari