Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 15.11.2019



08:19:09 (GMT +5), Дш, 18 ноя 2019

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Озарбайжон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқароларга хизмат кўрсатиш ва ижтимоий инновациялар давлат агентлиги раиси билан учрашди

Аҳамият беринг

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Озарбайжон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқароларга хизмат кўрсатиш ва ижтимоий инновациялар давлат агентлиги раиси билан учрашди

Жорий йилнинг 4 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Давлетов Озарбайжон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқароларга хизмат кўрсатиш ва ижтимоий инновациялар давлат агентлиги раиси У. Мехдиев билан учрашди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Жорий йилнинг 4 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Давлетов Озарбайжон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқароларга хизмат кўрсатиш ва ижтимоий инновациялар давлат агентлиги раиси У. Мехдиев билан учрашди.

Томонлар ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари, давлат хизматлари марказлари ходимларининг салоҳиятини ошириш, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида инновациялардан фойдаланиш, «ASAN xidmat» мобиль хизматлари соҳасида консультациялар ўтказиш, шунингдек, Ўзбекистоннинг бу борадаги салоҳиятини ўрганиш масалалари муҳокама қилинди. 

Маълумот учун: «ASAN» хизмат кўрсатиш марказлари тажрибаси бутун дунёда намунали хизматлардан биридир. Икки идора ўртасида давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича илк қадамлар 2017 йилнинг декабрь ойида қўйилган. 

Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва Озарбайжон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқароларга хизмат кўрсатиш ва ижтимоий инновациялар давлат агентлиги ўртасида Ўзбекистонда давлат хизматлари марказларини ривожлантиришга оид Меморандум имзоланди. 

Мазкур тадбир икки давлат идоралари ўртасида самарали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлидаги навбатдаги муваффақиятли қадам бўлиши таъкидланди.