Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 19.10.2019



08:26:16 (GMT +5), Яш, 20 окт 2019

Аввал рўйхатга олинган мобил қурилмалар қайта рўйхатга олинмайди

Аҳамият беринг

Аввал рўйхатга олинган мобил қурилмалар қайта рўйхатга олинмайди

Бу ҳақда 2019 йилнинг 20 сентябрь куни Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган “Қонунчиликдаги янгиликлар” матбуот анжуманида маълум қилинди. Дастлаб соҳа мутахассислари иштирокида 2019 йил 6 сентябрда қабул қилинган “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони юзасидан маълумотлар берилди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Бу ҳақда 2019 йилнинг 20 сентябрь куни Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган “Қонунчиликдаги янгиликлар” матбуот анжуманида маълум қилинди. Дастлаб соҳа мутахассислари иштирокида 2019 йил 6 сентябрда қабул қилинган Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони юзасидан маълумотлар берилди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, фармонга мувофиқ, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистонда Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи даражалари билан уйғунлашган янги бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизими ҳамда табақалаштирилган таълим дастурлари жорий этиладиган таълим муассасалари ташкил этилиб, мазкур дастурлар асосида тегишли кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасалари рўйхатлари тасдиқланди.

Бундан ташқари, Фармонга кўра жами 388 та касб-ҳунар коллежлари бинолари тегишли рўйхатга асосан мактаб сифатида фойдаланилиши белгиланди.

Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизимида тегишли таълим дастурлари жорий этилган касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлардан иборат профессионал таълим муассасалари тармоғи ташкил этилади.

Бунда:

а) касб-ҳунар мактабларида:

мактабларнинг 9-синф битирувчиларига 2 йиллик кундузги таълим берилади;

таълим олаётган ўқувчилар Давлат бюджети ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида ойлик стипендия ҳамда уч маҳал овқат билан таъминланади.

б) коллежларда:

камида умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахсларга касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилгача муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида таълим берилади.

в) техникумларда:

умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахсларга касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилдан кам бўлмаган муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида таълим берилади;

техникумларни тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.

Матбуот анжуманида, шунингдек, Ҳукумат қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом ҳам муҳокама қилинди. Унга кўра, мобил қурилмалар:

 2019 йил 1 ноябргача – уларни автоматик тарзда мобил алоқа операторлари тармоқларига улаш (активлаштириш) орқали бепул асосда;

 2019 йил 1 ноябрдан – жисмоний шахслар, импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг мобил қурилмаларни халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича рўйхатга олиш тизимига мурожаат қилиши орқали бепул, 2019 йил 1 декабрдан эса пулли асосда рўйхатга олинади.

Шунингдек, низомга мувофиқ мобил қурилмаларни рўйхатга олиш Тизим оператори ёки Тизим рўйхатга олувчисига мурожаат бўйича амалга оширилади.

Аввал рўйхатга олинган мобил қурилмалар қайта рўйхатга олинмайди.

Тадбирда мазкур Ҳукумат қарори юзасидан журналистларни қизиқтирган саволларга Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бошқарма бошлиғи Темур Машанпин батафсил жавоб берди. 

Бу тизим ўзи нимага керак, фойдаланувчи учун нафи қандай, нима мақсадда жорий қилинмоқда? 

Давлат статистика қўмитасининг берган маълумотига кўра 2019 йилда мамлакатимизга 115 мингта мобиль телефонлар қонуний йўл билан олиб кирилган. Ваҳолангки, республикамизда 22 миллиондан ортиқ мобиль алоқа фойдаланувчилари мавжуд. Ўрганишлар натижаларига кўра бутун дунёда барча мобиль алоқа фойдаланувчиларининг 15 фоизи ҳар йили ўз ускуналарини алмаштиради. Ўзбекистонда 22 миллион фойдаланувчи бўлса камида 3 миллион қурилма ҳар йили янгиланиши керак эди. Лекин рақамларда 115 мингта мобиль телефонлар қонуний йўл билан олиб кирилган. Бу дегани республикамизга ноқонуний йўл билан мобиль ускуналарини олиб кирилиши улуши жуда юқори. Мазкур тартибнинг мақсади ҳам ноқонуний мобиль алоқа воситалари савдосини чеклаш. Иккинчидан, фойдаланувчиларнинг шахсий телефонини йўқотиш ҳолатлари сони ортиб бормоқда. Ички ишлар органлари маълумотига кўра охирги уч йил давомида содир этилган ўғирлик ҳолатининг ҳар учинчисида мобиль телефоннинг йўқотилиши ёки уни зарар кўриши билан боғлиқ фактлар мавжуд. Учинчидан эса республикамизга ноқонуний йўл билан кириб келаётган сифатсиз мобиль қурилмаларни фойдаланиш натижасида одам саломатлигига зарар етиши, алоқа хизматлари сифати тушишини бартараф этиш. Тўртинчидан, республика мобиль алоқа савдосида соғлом рақобат муҳитини яратиш. 

Жараён қандай босқичларда амалга оширилади? 

IMEIларни (International Mobile Equipment Identity) автоматик равишда рўйхатга олиш жорий этилиши 2019 йил 1 ноябргача – уларни автоматик тарзда мобил алоқа операторлари тармоқларига улаш (активлаштириш) орқали бепул асосда; 2019 йил 1 ноябрдан – жисмоний шахслар, импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг мобил қурилмаларни халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича рўйхатга олиш тизимига мурожаат қилиши орқали бепул, 2019 йил 1 декабрдан эса пулли асосда рўйхатга олинади. 

Мобил қурилмаларни рўйхатга олиш Почта алоқа бўлимларида, СМС ва USSD сўровлар орқали, Uzimei тизими оператори, Ўзбекистон Республикасининг ягона интерактив давлат хизматлари портали (www.my.gov.uz) орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

Аввал рўйхатга олинган мобил қурилмалар қайта рўйхатга олинмайди.  

Пул миқдори қанча? 

Маълумот берилишича, IMEIлар 2019 йил 1 декабрдан пулли асосда рўйхатга олинади. Пул қиймати қарорда белгиланганидек, импорт қилиб мамлакатимиз ҳудудига олиб кирувчилар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоиз, ишлаб чиқарувчиларга 10 фоиз, жисмонинг шахслар учун 30 кун мобайнида мурожаат қилса 20 фоиз, 30 кундан ошиб кетса 25 фоизни ташкил этади. Туристлар, вақтинчалик Ўзбекистонга ташриф буюрганлар учун эса 30 кун мобайнида бепул, ундан ошса 20 фоизли тўлов талаб этилади. 

ОАВ, ижтимоий тармоқларда баъзида ҳамма қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш керак экан, овворагарчиликлари кўп, барча ҳолатда пулли деган мазмунда нотўғри маълумотлар ҳам тарқалмоқда. 

Қарорга кўра тизимдан рўйхатдан ўтадиган қурилмалар номи белгилаб қўйилган. Содда қилиб айтсак, фуқароларнинг қўлида бўлган планшет, смартфон ва оддий телефонларгина пулли тарзда рўйхатдан ўтади. “Smartwatch”лар, нотебооклар, банкаматлар, инфокиосклар, ҳисоблагич ва бошқа қурилмалар да бундай эмас. 

Матбуот анжуманида таъкидланишича, мобиль қурилмаларни рўйхатга олишувчи ташкилотларда фуқароларнинг шахсий маълумотлари сақланмайди. “Бизда фақат мобиль қурилманинг IMEI коди, уларнинг сони бўлади” – деди Т.Машанпин. 

Ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тизими ўғирланганлиги ёки йўқолганлиги сабабли “қора“ рўйхатга киритилган ва божхона тартибларидан ўтказилмаган контрафакт гаджет ва қурилмалардан мамлакатимиз ҳудудида фойдаланишни чеклаш имконини беради. 

Харидорларни “қора рўйхат“га киритилган ёки янглиш IMEIга эга бўлган мосламаларни харид қилишларининг олдини олиш учун uzimei.uz сайти ташкил қилинди, унда ҳар ким қурилманинг ноёб кодини текшириб кўриши мумкин.

            Бундан ташқари, тадбирда якунига етаётган ҳафта давомида бир қатор муҳим масалалар бўйича қабул қилинган 10 дан ошиқ қонун ҳужжатлари ҳақида ҳам маълумот берилди.